Збекистон республикасининг
учун зарур харажатларни пудрат шарт номаси тузилаётган пайтда
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
учун зарур харажатларни пудрат шарт номаси тузилаётган пайтда
назарда тутиш имконияти бўлмаган ҳолларда ҳам, ҳақли эмас. Пудратчи томонидан тақдим қилиниши керак бўлган материал- лар ва ускуналар, шунингдек учинчи шахс лар томонидан унга кўрсатиладиган хизматлар баҳоси анча ошган ва буни шарт нома тузиш вақтида назарда тутиш мумкин бўлмаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 383-моддасига биноан пудратчи белгиланган иш баҳосини (сметани) оширишни талаб қилишга, буюртмачи бу талабни бажа- ришдан бош тортган тақдирда эса, шарт номани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Мазкур модда пудрат шарт номасида баҳони аниқлаш тартибини белгилайди. Баҳони белгилашнинг асосий шарти унинг шарт нома шартларига киритилганлигидадир. Агарда шарт номада бундай шартлар 469 кўрсатилмаган бўлса, баҳо Фуқаролик кодексининг 356-моддаси 4-қисми асосида аниқланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ишнинг баҳоси смета тузиш йўли билан аниқланиши мумкин. Смета — бу алоҳида олинган ишлар баҳоси ва ҳажми бирлиги кўрсатилган, буюртмачининг топшириғига биноан пудратчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган иш рўйхати. Ишнинг ҳажми ва бунинг учун смета баҳодан келиб чиқиб пудрат шарт нома баҳоси белгиланади. Баҳо шарт номани тузиш пай- тида ёки унинг бажарилиши даврида белгиланиши мумкин. Пудратчи томонидан тузилган смета асосида иш бажарилганда, смета буюртмачи томонидан тасдиқланган пайтдан эътиборан кучга киради ва пудрат шарт номасининг бир қисми ҳисобланади. Бунда пудрат ишлари баҳосини аниқлашнинг икки хил усулини эътиборга олиш керак. Биринчи усул — шарт нома тузилган вақтда белгиланган баҳо шарт номада белгилан- ган муддат бўйича амалда бўлади, ишчи кучи ва товарлар баҳолари ўзгариши шарт нома баҳосига таъсир қилмайди. Иккинчи усул — баҳони қоплашнинг хорижда «cost plus» номи билан таниқли бўлган усулига биноан пудратчи ишига келишилган баҳога у томонидан буюртмачига устама харажатларни тўлаш учун исботлаган ҳолда ҳужжат тақдим эти- лиши талаб этилади. Ишлаб чиқариш харажатлари келишилган ҳолдаги рағбатлантиришни ўз ичига олган ҳужжатларни буюртмачига қўшимча тақдим этади. Бунда шарт нома баҳоси тўлиқ ишлар бажарилганидан сўнг аниқ бўлади. Иш баҳоси (смета) тахминий ёки қатъий белгиланган бўлиши мумкин. Шартномада юқоридаги кўрсатилганлар мавжуд бўлмаса, пудрат шарт- номасининг баҳоси (смета) қатъий деб ҳисобланади. Шу билан бирга, пудратчи томонидан етказиб берилиши лозим бўлган материал ва ускуналарнинг, шарт номада назарда тутиб бўлмайдиган учинчи шахс лар томонидан пудратчига кўрсатилган хизматлар учун харажатлар шарт нома баҳосидан кўп миқдорда ортиб кетган тақдирда пудратчи буюр- тмачидан белгиланган иш баҳосини (смета) оширишни талаб қилишга, буртмачи ушбу талабни бажаришдан бош тортган тақдирда эса ушбу Кодекснинг 383-моддасига биноан шарт номани бекор қилишга ҳақли. Шарҳланаётган модданинг 6-қисмига мувофиқ, агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб қолса ва шу сабабли ишнинг тахминан белгиланган 470 баҳосини (тахминий сметани) анча оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюртмачини вақтида огоҳлантириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 356-моддасининг 3-қисмига биноан шарт нома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонун ҳужжатлари ёки шарт номада назарда тутилган ҳолларда ва шарт- ларда йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг (Олий хўжалик суди Пленумининг 28.12.2007 йил 28 декабрдаги 176-сон қарорига мувофиқ киритилган ўзгартиришлар билан) 6-бандига мувофиқ Фуқаролик кодексининг 356-моддасига биноан, ҳақ тўлаш назарда тутилган шарт номаларда баҳо кўрсатилмаган ва шарт нома шартлари бўйича уни белгилаш имкони бўлмаган ҳолларда судлар шарт номани бажармаганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўша жойда мавжуд бўлган ўртача бозор баҳоси бўйича ҳақ тўланишини белгилаш- лари лозим. Шуни эътиборга олиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сонли қарорига (5 ва 7-банд- лари) мувофиқ: давлат бюджети ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига республика инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун қурилиш материалларини харид қилиш воситачилар сонидан қатъи назар, транспорт харажатлари ҳисобга олинган ва уларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган тайёрлов-омбор ва воситачилик устамалари қўлланган ҳолда тайёрловчи корхонанинг улгуржи-сотиш баҳолари (ёки импорт маҳсулотнинг харид қиймати) бўйича амалга оширилади. Ушбу қоиданинг амал қилиши улар бўйича шарт номалар (контрактлар) танлов савдолари (тендерлар) натижаларига кўра тузилган қурилиш объектларига татбиқ этилмайди. қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда кичик кор- хоналар ягона солиқ тўловини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқадилар. 471 Суд амалиётида қурилиш пудрати шарт номалари бўйича амалга оши- рилган ишларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ низолари учраб туради. Хусусан, даъвогар «Sport Elit Servis» МЧЖ жавобгар «Қашқадарё- нефтгазсаноатқурилиш» ОАЖнинг 6-сонли ваколатхнасидан 114 522 000 сўм миқдорида асосий қарз, 87 370 800 сўм пеня, жами 218 522 550 сўм қарз суммасини ундириш бўйича даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъво қисман қаноатлантирилган бўлиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 045 000 сўм асосий қарзни ундириш, даъво аризанинг қолган қисмини рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилмаган. «Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш» ОАЖнинг 6-сонли ваколатхонаси ушбу иш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш ва даъво ариза- сини кўрмасдан қолдириш тўғрисида кассация тартибида Олий хўжалик судига ариза билан мурожаат қилган. Кассация инстанцияси суди аризани кўриб чиқиб, биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарорни қуйидаги асосларга мувофиқ қабул қилган. Жумладан, Хўжалик процессуал кодекси- нинг 186-моддасига мувофиқ хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади. Кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари Хўжалик процессуал кодекси нинг 188-моддасида белгиланган. Кассация инстанцияси судига тақдим этилган 2007 йил 15 январ- даги давлат реестр рақами 401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Устав- нинг 1-бандига мувофиқ «Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш» ОАЖнинг 6-сонли ваколатхона мажбуриятларини ўз зиммасига олиб, мустақил юридик шахс сифатида фаолият юритади. Ушбу ҳужжат мазмунидан келиб чиқадики, пудрат шарт номаси бўйича ишлар тўлиқ бажарилган, сифат ва сон хусусияти бўйича тарафларнинг бир-бирига эътирози йўқ. Иш материалларидан кўринишича, 6-сонли Ваколатхона ва «Sport Elit Servis» МЧЖ ўртасида 2006 йил 3 январда Қарши шаҳридаги «Стадион» объектида «Politan WS» туридаги спорт қопламасини ётқизиш, ўлчаш 472 ва белгилаш каби қурилиш ишларини бажариш бўйича 20-сонли пудрат шарт номаси тузилган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан бажарилади- ган ишлар қиймати 364 045 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 1 ва 2-сон иловаларига мувофиқ ўрнатилган баҳолар тарафлар шарт- нома мажбуриятларини бажариб бўлмагунга қадар ўзгартирилмайди. 2.3-бандига асосан 1 ва 2-сонли иловаларда кўрсатилган барча мате- риалларни олиб келиш, спорт қопламасини қўйиш ва белгилаш, спорт қопламасини қўйиш ва бегилаш, спорт анжомларини ўрнатиш кири- тилган. 2.4-бандда шарт нома қийматига божхона харажатлари, ҚҚС, божлар ва акцизлар киритилмаган. Шартноманинг 1-иловасига асосан «пудратчи» «буюртмачи»дан қуйидаги турдаги ишларни бажариш бўйича топшириқ олган: югуриш йўлакчаларига «Politan WS» қизил рангли қопламалари, қоплаш майдони 7000 кв.м., қоплаш қалинлиги 13 мм ҳар бир кв. мга 50900 сўм баҳода, умумий қиймати 356 300 000 сўм. Шарт- номанинг 2-иловаси шартларига асосан «пудратчи» ўзига 7 745 000 сўм қийматидаги спорт анжомлари етказиб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 66-моддасида пудрат шарт номаси бўйича бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни аниқлаш усуллари кўрсатилади, 356-моддасига мувофиқ эса шарт номани бажар- ганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланиши белгиланган. Шундай қилиб, шарт нома ва унинг 1- ва 2-иловаларида тарафлар нафақат шарт нома баҳолари, балки уни шакллантириш усулларини ҳам белгилаб қўйилган. Юқоридагиларга асосан, кассация инстанцияси суди жавобгарнинг «буюртмачи», «пудратчи» нинг бажарилган ишлар ва етказиб берилган анжомлар бўйича иқтисодий асослашга билдирган эътирозларини асос- сиз ҳисоблайди. Югуриш йўлакчаларини қоплаш республика миқёсидаги «Умид ниҳоллари-2006» спорт тадбирлари ўтказиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли «пудратчи» томонидан ишлар шарт номага хилоф равишда 100 % лик олдиндан ҳақ тўламасдан бажарилган. «Буюртмачи» томонидан иш ҳақи 250 000 000 сўм миқдорида босқичма-босқич амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 237 ва 238-моддала- рига биноан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва 473 шарт нома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Жавобгарнинг даъвогар «Sport Elit Servis» МЧЖнинг олдидаги 114 045 000 сўмлик қарзи қолмоқда. Ушбу қарз иш материаллари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан «Sport Elit Servis» МЧЖ фойдасига жавоб- гардан 114 045 000 сўм маблағ ундириш тўғрисида қарор қабул қилишда тарафлар томонидан тузилган пудрат шарт номаси ва унинг шартларига қонуний асосланган ва тўғри баҳо берилган деб ҳисоблаган. Суд «Sport Elit Servis» МЧЖнинг даъво талабларини қаноатлантиришда моддий ва қисман процессуал ҳуқуқ меъёрлари тўғри қўлланилган ва шу сабабли кассация инстанцияси томонидан суд қарорини бекор қилишга асос йўқ, деб топади. Юқоридагиларга асосан «Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш» ОАЖнинг 6-сонли ваколатхонаси- нинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Кассация инстанциясининг 2007 йил 19 февралдаги 18-0601/14936-сонли қарори). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling