Збекистон республикасининг


-модда. Пудратчининг тежами


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   505
637-модда. Пудратчининг тежами
Пудратчининг амалдаги харажатлари иш баҳосини аниқлаш 
вақтида (смета тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан 
кам бўлган ҳолларда, башарти буюртмачи пудратчининг тежами 
бажарилган иш сифатига таъсир этганлигини исботлай олмаса, 
пудратчи ишлар учун пудрат шарт номасида кўрсатилган баҳо бўйича 
ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Пудрат шарт номасида пудратчининг тежами тарафлар ўртасида 
тақсимланиши назарда тутилиши мумкин.
Шарҳланаётган моддада пудратчининг тежами оқибатлари аниқланган 
ва бунда пудратчининг ишни мустақил тарзда бажариш ҳуқуқи эътиборга 
олинган. Пудратчи ўз хавфи ва таваккалчилиги асосида иш олиб бориб, 
ишни тежамлироқ бажариш имконини берадиган жиҳозлардан, ускуна-
лардан ва техник воситалардан фойдаланиши мумкин. Бу эса ўз навбатида 
пудратчини илғор технологиялардан ва ишлаб чиқаришнинг тежамли 


474
турларидан фойдаланишга рағбатлантиради. Бироқ, бундай тежамли 
иш усуллари ишнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эмас.
Умумий қоидаларга кўра, агар пудратчи иш баҳосидан кам харажат 
асосида ишни бажариш имконини топса, бундай ҳолда у келишилган баҳо 
бўйича иш ҳақини олиш мумкин. Лекин агарда буюртмачи унинг тежами 
ишнинг сифатига салбий таъсир кўрсатганлигини исботлаб берса, унда 
пудратчи ушбу ҳуқуқдан маҳрум бўлиши мумкин. Бунда пудратчи нафақат 
шарт нома бўйича келишилган баҳодан тежалган суммани олиш имкони-
дан маҳрум бўлади, балки бу ҳолда ФК 647-моддасида назарда тутилган 
оқибатлар ҳам келиб чиқиши мумкин (ФК 647-моддаси ва шарҳига қаранг).
Шундай қилиб, инсофли пудратчининг ҳуқуқи, акс ҳолда эса буртма-
чининг манфаатлари таъминланади. Бунда пудрат шарт номасида тежамли 
тарзда ишни бажариш оқибатида иш баҳосидан ортиб қолган суммани 
тарафлар ўртасида ўзаро бўлишиб олиш ҳақидаги диспозитив норма ҳам 
назарда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 март-
даги 135-сонли қарори билан тасдиқланган «Объект муддатидан илгари 
фойдаланишга топширилганлиги ва шарт нома қийматига нисбатан 
маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томо-
нидан мукофотлаш Тартиби»га мувофиқ маблағлар тежалган ва объект 
муддатидан илгари фойдаланишга топширилган тақдирда қурилиш 
қатнашчиларини мукофотлаш шартлари ва тартибини белгиланган бўлиб, 
бу инсофли пудратчи ва инсофсиз пудратчи билан ишлаганда буюртмачи-
нинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling