Збекистон республикасининг


-модда. Ишга ҳақ тўлаш тартиби


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   505
638-модда. Ишга ҳақ тўлаш тартиби
Агар пудрат шарт номасида бажарилган ишга ёки унинг айрим 
босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи 
пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муд-
датда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, 
унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Пудратчи қонун ҳужжатларида ёки пудрат шарт номасида назарда 
тутилган ҳолларда ва миқдордагина ўзига бўнак ёки закалат бери-
лишини талаб қилишга ҳақли.


475
ФК 638-моддаси пудрат шарт номаси бўйича ишга ҳақ тўлаш тарти-
бига доир умумий қоидаларни ўзида акс эттирган. Бундан келиб чиқиб 
айтиш мумкинки, пудрат шарт номаси бўйича ишга ҳақ тўлаш тартиби 
ушбу муносабатларда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, сабаби ишларни 
бажариш жараёнидаги харажатлар доимо пудратчининг маъсулиятида 
бўлади. Пудратчининг айниқса қурилиш ишларини бажаришда, мурак-
каб жиҳозларни буюртма асосида тайёрлашда харажатларнинг катта 
эканлигидан келиб чиқиб, одатда кўра пудрат шарт номасида олдиндан 
буюртмачи ҳисобидан ишларни молиялаштиришга оид нормалар белги-
ланади. Пудрат шарт номаси бўйича ишларни молиялаштириш тартиби 
авваламбор бажариладиган ишларнинг ва бунинг учун етказиб берила-
диган материал ҳамда жиҳозларнинг хусусиятига боғлиқ бўлади.
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ иш учун ҳақ, 
башарти иш лозим даражада ва белгиланган муддатда ёхуд буюртмачи-
нинг розилиги билан муддатидан олдин бажарилган бўлса иш бажариб, 
топширилгандан сўнг тўланади.
Шу билан бирга, пудратчи иш бажаришдан олдин қонун ҳужжатларида 
ёки пудрат шарт номасида назарда тутилган ҳолат ва миқдордагина ўзига 
бўнак ёки закалат берилишини талаб қилишга ҳақли.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 йил 
12 майдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши 
учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш 
буюртмасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1154-сонли Фармо-
нининг 1-бандига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан 
ташқари, турли мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган 
(бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини 
олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва 
хизматлар кўрсатиши тақиқланади.
Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 
«Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти-
нинг шарт номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини хўжалик 
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 103-
сонли қарори (Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 
176-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан) 12, 13 ва 


476
14-бандларига мувофиқ, Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда 
судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини 
тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти 
бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, 
кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари 
тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб 
кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор 
товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, 
қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг 
хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур.
Қарздорнинг товар (ишлар, хизмат) ҳақини тўлашдан бош тортган-
лиги исботланган ҳолларда, судлар унга нисбатан Қонуннинг 32-моддаси 
2-қисмида кўрсатилган пеня қўлланилган ёки қўлланилмаганлигидан 
қатъи назар, ҳақ тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи 
миқдорида жарима ундиришга ҳақли бўлади.
Бунда назарда тутилган пеня ишлар, хизматлар ҳақини ўз вақтида 
тўламаганлик ҳолатлари учун ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори 
шарт нома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар суммасига 
(тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов, бажарилмаган ишлар, хизматлар 
суммаси) нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади.
Юқорида кўрсатилган Қонуннинг 34-моддасига биноан неустойканинг 
ундирилиши шарт нома талабларини бузган тарафни мажбуриятларни 
лозим даражада бажармаслик оқибатида етказган зарарини қоплашдан 
озод этмайди. Иккинчи тараф кўрган зарарга шарт нома мажбуриятлари 
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати 
билан қилинган харажатлар, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, 
шунингдек, иккинчи тараф шарт нома мажбуриятларини бажарганида 
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар ҳам киради.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling