479
Гарчи, энг кўп тарқалган ҳолат пудратчининг ўз материалидан фойда-
ланиб ишни бажариши бўлсада, қонун ҳужжатларида қуйидаги шартларда
ўзининг материалидан фойдаланиш имкони белгиланган:
пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали
фойдаланиши лозим;
иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида буюртмачига
ҳисобот
бериши зарур;
иш бажарилганидан сўнг, материал қолдиғини қайтариб бериши ёхуд
ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга
олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириши
шарт.
Башарти буюртмачи томонидан тақдим этилган материалнинг камчи-
лиги ишнинг лозим даражада бажарилмаслигига олиб келган ва уларни
қабул қилишда ушбу камчиликларни аниқлаш имкони йўқлигини пудратчи
исботлаб беролса, унда у бажарган иши учун ҳақни тўлиқ талаб қилишга
ҳақли.
Фуқаролик кодекси 643-моддасига биноан, буюртмачи тақдим қилган
материалларнинг камчлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда пудратчи
буюртмачини дарҳол хабардор қилиши шарт. Агарда бундай хабарга
буюртмачи тегишли тарзда жавоб қилмаган ва тегишли ғаракатларни
амалга оширмаган бўлса, унда пудратчи шарт номадан воз кечишга ва
зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли (643-модда ва унга шарҳга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: