Збекистон республикасининг
-модда. Пудратчи ишни бажараётган вақтда
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюртмачи пудратчига шарт номанинг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма
642-модда. Пудратчи ишни бажараётган вақтда
буюртмачининг ҳуқуқлари Буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда истал- ган вақтда ишнинг боришини ва сифатини текширишга ҳақли. Агар пудратчи пудрат шарт номасини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи шарт номадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шу билан бирга агар иш кечиктириб бажариладиган бўлса, буюртмачи шарт номага нисбатан ўз қизиқишини йўқотганлигини исбот қилиши лозим. Агар ишни бажариш вақтида унинг лозим даражада бажарил- маслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи пудратчига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда пудрат шарт номасидан воз кечишга ёхуд бу камчиликларни пудратчи ҳисобидан тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шарт номадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг буюртмачи шарт номадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олин- гунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин. Буюртмачи пудратчига шарт номанинг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма иш учун белгиланган баҳо ўртасидаги фарқ доирасида тўлаши шарт. Шарҳланаётган модданинг маъносидан келиб чиқадики, ушбу нор- манинг биринчи қисмига асосан буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишнинг боришини ва сифатини 483 текширишга ҳақли. Бунда буюртмачи ўз ҳуқуқларини пудратчининг фао- лиятига аралашувисиз амалга ошириши лозим, зеро уларни тарафларнинг тенглигига асосланувчи фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар негизлари ўзаро боғлаб туради (ФК 1-моддаси). Пудратчи ўзи мустақил равишда ишни ташкил қилади, якуний нати- жага эришиш учун тегишли восита ва усулларни, иш қисмларини бажа- риш навбатларини мустақил белгилайди. Пудрат шарт номаси асосида пудратчи ишнинг асосий кўрсаткичларини белгилаб берувчи буюртма мазмуни, шунингдек унга эришиш воситалари, фойдаланадиган материал ва ускуналар билан чегараланиши мумкин. Агар пудратчи пудрат шарт номасини ўзвақтида бажаришга киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида ёки белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи шарт номадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Модданинг 3-қисмига мувофиқ агар ишни бажариш вақтида унинг лозим даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи пудрат- чига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда пудрат шарт номасидан воз кечишга ёхуд бу камчиликларни пудратчи ҳисобидан тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Модданинг 4-қисми диспозитив хусусиятдаги нормаларни ўз ичига олади. Норманинг мазмунига кўра агар пудрат шарт номасида бошқача тар- тиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширил- гунга қадар истаган вақтда шарт номадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг буюртмачи шарт номадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олингунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин. Бундан ташқари, буюртмачи пудратчига шарт нома бекор қилиниши туфайли етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма иш учун белгиланган фарқ доирасида тўлаши шарт. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Қурилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс ларнинг жавобгарликлари тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб 484 чиқарувчи, қурилишда буюртмачи ҳисобланувчи ёки бир йўла буюр- тмачи ва пудратчи вазифаларини бажарувчи юридик шахс ларга қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган тартибда жарима соли- нади. Юридик шахснинг жавобгарликка тортилиши уни ўзи йўл қўйган қоидабузарликларни бартараф этиш ва зарарнинг ўрнини қоплаш мажбу- риятидан, шунингдек айбдор мансабдор шахс ларни интизомий, маъмурий, фуқаровий-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарликка тортишдан озод этмайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling