бажаришдан бош тортишга ва етказилган зарарни қоплашни талаб
қилишга ҳақли.
Шарҳланаётган моддага мувофиқ пудратчи мутахассис сифатида буюр-
тмачидан олган мол-мулк ва кўрсатмаларнинг камчиликлари тўғрисида,
шунингдек пудрат ишларини нормал бажариш учун хавф туғдирадиган
ўзга ҳолатлар ҳақида буюртмачини огоҳлантириши керак. Бунда пудрат
иши учун қулай бўлмаган ҳар қандай ҳолатлар ҳам назарда тутилмоқда.
Буюртмачини огоҳлантириш умумий тусда бўлмасдан, балки ўз вақтида
асосли (ушбу модданинг 3-қисмига қаранг), яъни, тегишли ахборот-
лар ва техник далиллар билан исботланган бўлиши лозим. Пудратчи
камчилик лар аниқланган тақдирда буюртмачини огоҳлантирмасдан ва
ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб турмасдан ишни давом
эттириши уни кейинчалик ушбу ноқулай ҳолатларни важ қилиб келтириш
ҳуқуқидан маҳрум этади (модданинг 2-қисми). Бошқа томондан, агарда
шундай хабарни олган буюртмачи зарур бўлган бошқа чораларни кўрмаса,
пудратчи шарт номани бажаришдан бош тортишга ва етказилган зарарни
қоплашни талаб қилишга ҳақли. (модданинг 3-қисми).
Моддада ишлатилган айрим тушунчалар (буюртмачини зудлик билан
огоҳлантириш, жавоб учун асосли муддат, буюртмачининг ўз вақтидаги
кўрсатмаси) низо келиб чиққан тақдирда, бажариладиган ишнинг мураккаб-
лиги, хусусияти, бажариш муддати, пудратчи ва буюртмачининг манзили,
уларнинг ўзаро ахборот алмашиш бўйича шаклланган тартиб каби аниқ
ҳолатлар ҳисобга олиниб изоҳланиши керак. Бундай шароитларда қайд
этилган муддатлар энг қисқа тарзда тушунилиши ва тегишли ҳаракатлар
пудратчи ва буюртмачи томонидан кечиктирмасдан бажарилиши керак.
644-модда. Буюртмачининг пудрат шарт номаси бўйича муқобил
мажбуриятларни бажармаслиги
Буюртмачи пудрат шарт номаси бўйича ўзининг муқобил маж-
буриятларини бажармаганлиги, хусусан материал, ускуналар,
Do'stlaringiz bilan baham: |