Збекистон республикасининг


-модда. Ишнинг сифати лозим даражада бўлмаганлиги учун


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   505
650-модда. Ишнинг сифати лозим даражада бўлмаганлиги учун 
пудратчининг жавобгарлиги
Агар иш пудратчи томонидан пудрат шарт номасидан четга 
чиққан ҳолда бажарилиб, иш натижасини ёмонлаштирган бўлса, 
ёки уни шарт номада назарда тутилган мақсадлар учун ёхуд шарт-
номада яроқсизлик ҳақида тегишли шартлар бўлмаган тақдирда, 
одатдаги мақсадлар учун фойдаланишга яроқсиз қилиб қўядиган 
бошқа камчилик лар билан бажарилган бўлса, буюртмачи, башарти 
қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
ўз хоҳишига кўра пудратчидан:
камчиликларни оқилона муддатда бепул бартараф этишни;
иш учун белгиланган баҳони мутаносиб равишда камайтиришни;
шарт номада буюртмачининг камчиликларни бартараф этиш 
ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, уларни бартараф этишга қилган ўз 
харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Пудратчи ишдаги ўзи жавобгар бўлган камчиликларни бартараф 
этиш ўрнига, буюртмачига шарт номани бажаришни кечиктирганлик 


496
натижасида етказган зарарни қоплаган ҳолда ишни янгидан бепул 
бажариб беришга ҳақли. Бундай ҳолда буюртмачи илгари ўзига 
топширилган иш натижасини, агар ишнинг хусусиятига кўра уни 
қайтариб бериш мумкин бўлса, пудратчига қайтариб бериши шарт.
Агар ишдаги пудрат шарт номаси шартларидан четга чиқишлар 
ёки бошқа хил камчиликлар жиддий ва бартараф этиб бўлмайдиган 
даражада бўлса ёхуд аниқланган камчиликлар буюртмачи томонидан 
белгиланган оқилона муддатда бартараф этилмаган бўлса, буюртмачи 
шарт номани бажаришдан бош тортишга ва келтирилган зарарни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Пудрат шарт номасининг муайян камчилик учун пудратчини жавоб-

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling