Збекистон республикасининг


-модда. Ишнинг сифатига кафолат бериш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   505
648-модда. Ишнинг сифатига кафолат бериш
Қонун ҳужжатларида ёки пудрат шарт номасида пудратчи буюртма-
чига ишнинг сифатига кафолат бериши назарда тутилган бўлса, 
пудратчи бутун кафолат муддати давомида ушбу Кодекс 647-моддаси-
нинг биринчи қисми талабларига мос келадиган иш натижаларини 
буюртмачига топшириши шарт.
Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ишлар натижасининг сифатига берилган кафолат ишнинг 
натижасини ташкил этувчи ҳамма нарсага тегишли бўлади.
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмини кўриб чиқиш билан 
боғлиқ ҳолда шуни айтиш керакки, пудрат шарт номасида кафолат муддати 
деганда буюртмачи томонидан ишлар натижасидан тегишли фойдала-
ниш қоидалирига амал қилиш шарти билан пудратчи амалга оширган 
ишларининг сифатини кафолатлайдиган муддат тушунилади. Кафолат 
муддати мобайнида камчиликлар топилган тақдирда пудратчи текинга ва 
оқилона муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиши, буюртма чи 


493
эса пудратчидан уларни ўз вақтида бартараф этишни талаб қилишга 
ҳақли. Қилинган ишлар натижасининг кафолат муддатлари қонун ва 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, иш муомаласи одатлари, шунингдек тарафлар 
ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
Ушбу модданинг 1-қисмига мувофиқ ишнинг сифати бўйича кафолатни 
қонун ҳужжатларида ёки пудрат шарт номасида назарда тутилган ҳолларда 
буюртмачига пудратчи томонидан тақдим этилиши назарда тутилади, 
пудратчи ушбу Кодекснинг 674-модданинг 1-қисмидаги талабларига мос 
келадиган иш натижаларини топшириши шарт.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, низо туғилган тақдирда исбот 
қилиш бурчи даъвогар зиммасида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нинг 55-мод-
дасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътироз-
ларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 651-моддасига 
мувофиқ буюртмачи кафолат муддати даврида аниқланган иш натижа-
сидаги камчиликлар билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Шартномада назарда тутилган кафолат муддати икки йилдан кам 
бўлиб, буюртмачи иш натижасидаги камчиликларни кафолат муддати 
тамом бўлгач, бироқ ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган 
пайтдан эътиборан икки йил давомида аниқлаган ва бу камчиликлар иш 
натижаси ўзига топширилгунича ёки топшириш пайтига қадар юзага 
келган сабабларга кўра пайдо бўлганлигини исбот қилса, улар учун 
пудратчи жавобгар бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling