Збекистон республикасининг
-модда. Тарафлар олган ахборотнинг махфийлиги
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
654-модда. Тарафлар олган ахборотнинг махфийлиги
Агар бир тараф пудрат шарт номаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлиги туфайли иккинчи тарафдан янги ечимлар ва техни- кавий билимлар, жумладан ҳуқуқий муҳофаза қилинмайдиган ечим ва билимлар, шунингдек тижорат сири деб ҳисобланиши мумкин бўлган ахборотлар олса, у бу маълумотларни иккинчи тарафнинг розилигисиз учинчи шахс ларга маълум қилишга ҳақли эмас. Бун- дай ахборотдан фойдаланиш тартиби ва шартлари тарафларнинг келишуви билан белгиланади. Шарҳланаётган модданинг мақсади тарафлар олган ахборотнинг мах- фийлиги даражасини аниқлаш ҳисобланади. Кўпинча тарафлар шарт нома тузишдан олдин тегишли ахборотларни ўзаро алмашадилар. 504 Шуни алоҳида қайд этиш керакки, фуқаролик қонун ҳужжатлари хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахс ларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қимматига эга бўлган, қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган ҳолларда ҳимоя этади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар ахборот хизмат ва тижорат сири ҳисобланса, ахборот ҳақиқатан тижорат сири бўлиб, учинчи шахс ларга номаълум бўлиб, уни ошкор этиш мумкин бўлмаса, унинг махфийлиги таъминланади. Демак, ҳар қандай ахборот ҳам тижорат сири бўлавермайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нормаларига биноан хизмат ва тижорат сирлари Ўз. Р ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган усуллар воситасида ҳимоя қилинади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, тижорат сирини ошкор қилишга йўл қўйган бошқа тарафга етказилган зарарни қоплаши шарт. Тарафлар олган ахборотнинг махфийлиги ҳақидаги норманинг маз- муни шундаки, агар бир тараф пудрат шарт номаси бўйича ўз мажбу- риятларини бажарганлиги туфайли иккинчи тарафдан янги ечимлар ва техникавий билимлар, жумладан ҳуқуқий муҳофаза қилинмайдиган ечим ва билимлар, шунингдек тижорат сири деб ҳисобланиши мумкин бўлган ахборотлар олса, у бу маълумотларни иккинчи тарафнинг рози- лигисиз учинчи шахс ларга маълум қилишга ҳақли эмас. Бундан келиб чиқадики, қонун чиқарувчи томонидан махфий саналиши мумкин бўлган ахборотлар рўйхатини батафсил келтириб ўтмаган. Будай маълумотларга биринчидан, муаммонинг янгича ечими ва техник масалалар ҳақидаги маълумотлар, иккинчидан, ҳуқуқий ҳимояланмайдиган маълумотлар, учинчидан, тижорат сири сифатида қараладиган ахборотлар. Ушбу нор- манинг диспозитивлиги шундаки, бундай маълумотлардан фойдаланиш тартиби ва шартлари тарафлар келишуви асосида белгиланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling