Збекистон республикасининг


-модда. Пудратчининг буюртмачига ахборот бериш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   505
653-модда. Пудратчининг буюртмачига ахборот бериш 
мажбурияти
Агар шарт номада назарда тутилган бўлса ёки ахборотнинг хусу-
сиятидан иш натижасидан пудрат шарт номасида назарда тутилган 
мақсадларда ушбу ахборотсиз фойдаланиш мумкин эмаслиги англа-
шилса, пудратчи буюртмачига ишнинг натижаси билан бирга пудрат 
шарт номасининг нарсасини ишлатиш ёки ундан бошқача тарзда 
фойдаланишга тааллуқли бўлган ахборотни ҳам бериши шарт.
Ушбу моддада пудратчининг буюртмачига ахборот бериш маж бурияти 
ҳақидаги норма ифодаланган. Шуни қайд этиш керакки, ахборот бериш-
нинг қандай шакли бўлишидан қатъий-назар, шахс лар, предметлар, далил-
лар, воқеа ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши 
мумкин.
Буюрмачига пудратчи пудрат объекти ҳақида ахборотни юбориши 
мажбурияти баён этилган моддада ахборот умуммажбурий хусусиятга 
эга бўлмасдан ва икки ҳолда вужудга келади:
а) шарт номада кўрсатилган ҳолларда;
б) ушбу ахборотсиз тегишли мақсадларга эришиш имкони бўлмаган 
ҳолларда.
Юқоридаги ҳолатларнинг биринчисида ахборот ҳажми шарт номада 
кўрсатилган бўлиши, иккинчисида эса пудрат объектининг техник мурак-
каблиги ва янгилиги билан боғлиқ ҳолда, шуингдек шарт нома шартлари 


503
билан аниқланади. Тарафлар буюртмачининг пудрат иши натижасидан 
фойдаланиш жараёнида керакли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ахбо-
ротни оқилона муддатларда талаб қилиб олиш ҳуқуқига эа эканлигидан 
келиб чиқишлари лозим.
Айтиб ўтиш керакки, соҳада аҳамиятли бўлган «Капитал қурилишга 
оид пудрат шарт номалари»га доир Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия 
ҳисоби миллий стандарти (17-сонли БҲМС) асосан қурилиш пудрати 
шарт номалари билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатларнинг бух-
галтерия ҳисоби услубиятини белгилашда қўлланилади. Бунда таъкидлаш 
жоизки, мазкур стандарт ўз эҳтиёжлари учун капитал қурилишни амалга 
ошираётган (хўжалик усули) субъектлар — қурувчиларга тааллуқли 
эмас, чунки улар бундай фаолиятдан даромад олмайдилар, улар қилган 
харажатларнинг ҳаммаси эса капиталлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Инвестиция 
фаолияти тўғрисида»ги 719-I-сонли Қонуни 25-моддасига мувофиқ, 
инвестиция фаолияти субъектларининг манфаатларига муайян тарзда 
дахлдор умум мажбурий тусдаги қонун ҳужжатларидан улар эркин фой-
далана олишлари лозим. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва 
давлат бошқаруви органлари инвестиция фаолияти субъектларининг 
сўровларига кўра уларни қизиқтирган ахборотни қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган тартибда беришлари шарт.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling