Збекистон республикасининг
-модда. Буюртмачи ҳуқуқларининг кафолатлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
657-модда. Буюртмачи ҳуқуқларининг кафолатлари
Пудратчи маиший пудрат шарт номасига ҳақ эвазига бажарила- диган қўшимча ишлар ёки хизматларни киритишга буюрт мачини 508 мажбур қилишга ҳақли эмас. Бу талаб бузилган тақдирда, буюрт- мачи тегишли иш ёки хизматга ҳақ тўлашдан бош тортишга ҳақли. Буюртмачи иш унга топширилгунча истаган вақтда белгилан- ган ҳақнинг у пудрат шарт номасини бажаришдан воз кечганлиги тўғрисидаги билдиришни пудратчи олгунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини ва шарт номани бажариш мақсадида шу пайт- гача қилинган харажатларни пудратчига тўлаб, агар бу харажатлар иш учун тўланадиган ҳақнинг кўрсатиб ўтилган қисмига кирмаса, маиший буюрт ма шарт номасини бажаришдан воз кечишга ҳақли. Шартноманинг буюрт мачини бундай ҳуқуқдан маҳрум қилувчи шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Мазкур моддада маиший пудрат шарт номаси бўйича буюрт мачининг ҳуқуқлари учун қўшимча кафолатлар белгиланган. Аввало, пудратчи маиший пудрат шарт номасига ҳақ эвазига бажариладиган қўшимча ишлар ёки хизматларни киритишга буюрт мачини мажбур қилишга ҳақли эмас. Бу талаб бузилган тақдирда, буюрт мачи тегишли иш ёки хизматга ҳақ тўлашдан бош тортишга ҳақли. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми буюрт мачига сабабларини тушунтирмасдан шарт номани бажа- ришдан бош тортиш ҳуқуқини беради. Аммо, бундай воз кечиш ишни топширганга қадар мумкин. Бунда буюрт мачи шарт номадан воз кечиш оқибатида бевосита келиб чиққан зарарнинг ўрнини қоплашга мажбур. Ушбу моддани кўриб чиқа туриб, шуни айтиб ўтиш керакки, буюрт- мачи маиший пудрат шарт номаси бўйича ишлар (хизматлар) юзасидан унга пудратчи маиший пудрат шарт номасига ҳақ эвазига бажариладиган қўшимча ишлар ёки хизматларни киритишга буюрт мачини мажбур қилган ҳолда, ушбу ишлар учун қўшимча ҳақни тўлашдан бош тортишга ҳақли. Шуни эътиборга олиш керакки, иш тугагунича буюрт мачини хоҳлаган пайтда шарт номадан воз кечиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи шарт нома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling