Збекистон республикасининг
-модда. Ишни пудратчининг материалидан фойдаланиб
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
660-модда. Ишни пудратчининг материалидан фойдаланиб
бажариш Агар маиший пудрат шарт номаси бўйича иш пудратчининг мате- риалидан фойдаланиб бажарилса, буюрт мачи материал ҳақининг ҳаммасини шарт нома тузиш вақтида тўлайди ёки унинг шарт номада кўрсатилган қисми тўланиб, пудратчи бажарган ишни буюрт мачи қабул қилиб олаётганида тўла ҳисоб-китоб қилинади. Маиший пудрат шарт номасига биноан материал пудратчи томони- дан насияга берилиши, шу жумладан буюрт мачи томонидан материал- нинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳам берилиши мумкин. Пудратчи томонидан берилган материал баҳосининг маиший пудрат шарт номаси тузилганидан сўнг ўзгариши қайта ҳисоб-китоб қилишга сабаб бўлмайди. Ушбу моддада иш буюрт мачининг материалидан фойдаланиб бажарил- ганида маиший пудрат шарт номаси бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланган. Таъкидлаш зарурки, Фуқаролик кодекси нинг 638-моддаси умумий қоидасига мувофиқ иш пудратчига узил-кесил топширганидан кейин ушбу ишга буюрт мачи томонидан ҳақ тўланади. Ишга ҳақ тўлашдан фарқли ўлароқ (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 662-моддаси шарҳига қаралсин), пудратчининг материалига буюрт мачи томонидан тўлиқ ёки агар шарт нома тузилган бўлса, шарт номада кўрсатилган қисми бўйича ҳақ тўланади. Агар шарт нома тузилиши вақтида материал ҳақи тўлиқ тўланмаган бўлса, унинг учун узил-кесил ҳисоб-китоб буюрт мачи бажарилган ишни қабул қилиши вақтида амалга оширилади. Тарафларга маиший пудрат шарт- номаси бўйича ҳисоб-китоб тартибини танлаш ҳуқуқи берилган. 513 Материални пудратчи кредитга бериши мумкин. Материални кредитга бериш тартиби, кредитни узиш муддати ва тартиби маиший буюрт ма шарт номасида ёки тарафларнинг қўшимча келишувида белгиланади. Маиший пудрат шарт номасида кўрсатилган пудратчига тегишли материал баҳосининг ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. Шунинг учун агар шарт нома тузилганидан кейин ўхшаш материалларнинг баҳоси ошган ёки тушган бўлса, шарт номада кўрсатилган баҳолар қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Ушбу норма маиший пудрат шарт номаси бўйича буюрт мачининг ҳуқуқларини ҳимоя килиш учун муҳим аҳамиятга эга. Иш пудратчининг материалидан бажарилгани тақдирда, пудрат ишлари бўйича ҳам, ишни бажариш учун зарур материалнинг олди-сотдиси бўйича ҳам буюрт мачи ва пудратчи ўртасида муносабатлар юзага келади. Тарафларнинг ўзаро келишувига биноан шарт нома муддатидан олдин бекор қилинганида ёки бир томонлама бекор бўлганида пудратчи буюрт мачининг талабига биноан ҳақи тўланган материални унга бериши шарт. Агар; шарт нома шартларига кўра буюрт мачи материал ҳақини бўлиб-бўлиб тўласа, буюрт- мачи томонидан тўлиқ ҳақ тўланмагунига қадар пудратчи материални ўзига сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида белгиланишича, башарти буюрт- мачи ўзи тақдим этган материалдан иш бажарилишини талаб қилмаса, унда пудратчи ишни ўз материалидан бажариши керак. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling