646-модда. Буюртмачининг бажарилган ишларни қабул қилиши
Буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шарт-
номасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштиро-
кида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш натижасини ёмонлашти-
радиган даражада шарт номадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар
аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум
қилиши шарт.
Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган
буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейин-
чалик талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни
тасдиқловчи бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни
важ қилиб келтиришга ҳақли.
Буюртмачи ишни текширмасдан қабул қилган бўлса, уни қабул
қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлган камчилик-
лар (очиқ кўриниб турган камчиликлар)ни далил қилиб келтириш
ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Буюртмачи иш қабул қилиб олинганидан сўнг унда пудрат шарт-
номасидан чекинишлар ёки ишни қабул қилишнинг оддий усулида
аниқланиши мумкин бўлмаган бошқа хил камчиликлар (яширин
камчиликлар)ни, шу жумладан, пудратчи қасддан яширган камчи-
ликларни аниқласа, улар аниқланганидан сўнг ўн кунлик муддат
ичида бу тўғрида пудратчига хабар қилиши шарт.
Буюртмачи билан пудратчи ўртасида бажарилган ишнинг кам-
чиликлари ёки уларнинг сабаблари юзасидан низо келиб чиққан
тақдирда, истаган тарафнинг талаби бўйича экспертиза тайинланиши
керак. Экспертиза ўтказиш харажатлари пудратчи зиммасида бўлади,
экспертиза пудрат шарт номаси бузилмаганлигини ёки пудратчининг
ҳаракатлари билан аниқланган камчиликлар ўртасида сабабий
боғланиш йўқлигини аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай
ҳолларда экспертиза харажатларини экспертиза ўтказишни талаб
Do'stlaringiz bilan baham: |