Збекистон республикасининг
-модда. Пудратчининг ушлаб қолиш ҳуқуқи
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
639-модда. Пудратчининг ушлаб қолиш ҳуқуқи
Шартноманинг бажарилиши муносабати билан буюртмачи пудрат- чига белгиланган тегишли ҳақни ёки бошқа суммани тўлаш маж- буриятини бажармаган тақдирда, буюртмачи томонидан тегишли сумма тўлангунга қадар пудратчи ишнинг натижаларини, шунингдек 477 буюртмачига тегишли ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашёларни, фойдаланилмай қолган материал қолдиғи ва пудратчининг ихтиёридаги бошқа мол-мулкни ушбу Кодекснинг 290 ва 291-моддаларига мувофиқ ушлаб қолиш ҳуқуқига эга. Шарҳланаётган модда шарт номанинг бажарилиши муносабати билан буюртмачи пудратчига белгиланган тегишли ҳақни ёки бошқа суммани тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда, буюртмачи томонидан тегишли сумма тўлангунга қадар пудратчи ишнинг натижаларини, шунинг- дек буюртмачига тегишли ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашёларни, фойдаланилмай қолган материал қолдиғи ва пудратчининг ихтиёридаги бошқа мол-мулкни тегишли тартибда ушлаб қолиш ҳуқуқини назарда тутади. Асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа мулкнинг буюртмачига тегишли бўлган ишлар натижаларини пудратчи томонидан ушлаб қолиш ҳуқуқи, шарт номанинг шартлари билан мувофиқ ҳолда меҳнат учун тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини буюртмачи томонидан бузилганда пайдо бўлади. Иш учун ҳақ тўлаш мажбурияти бажарилмагунча, пудратчи белгиланган мулкни ушлаб қолиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ билан пудратчи фойдаланишги мумкин, агар шарт нома томонидан пудратчи ушлаб қолиш ҳуқуқидан воз кечиши кўзланмаган бўлса фойдаланиши мумкин. Мажбуриятни таъминлаш усули сифатида ушлаб қолиш тўғрисидаги умумий қоидалар Фуқаролик кодекси нинг 290–291-моддаларида ўз ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 103-сонли қарори 11-бандига биноан шарт нома мажбуриятла- рини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шарт номада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб- гарлик қарздорнинг айби бўлсагина қўлланилади. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади (ФКнинг 333-моддаси). Шартнома тузилганлиги ва унинг мазмуни далиллар билан исботлан- ган ҳолларда судлар кредиторнинг талаби билан қонуний неустойкани (ФКнинг 263-моддаси) ҳамда мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёхуд 478 лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарни (ФКнинг 324-моддаси) ундириб беришга ҳақлидирлар. Судлар мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллашда неустойка аввало, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун қўлланилишига аҳамият бермоқлари лозим. Шу сабабли, бу тоифадаги ишларни кўришда шарт нома мажбуриятларини бузганлик оқибатида кредиторга етказилган зарар миқдорини аниқлаш чораларини кўришлари, зарур ҳолларда тарафларнинг илтимосномалари билан суд экспертизаси тайинлашлари ва натижалари бўйича етказилган зарар ва неустойканинг мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда, неустойка миқдорини аниқлаш ва қўллаш масаласини ҳал этишлари лозим. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling