Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   505
636-модда. Ишнинг баҳоси
Пудрат шарт номасида бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни 
аниқлаш усуллари кўрсатилади. Улар шарт номада кўрсатилган 
бўлмаса, ишнинг баҳоси ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи 
қисмига мувофиқ белгиланади.
Пудрат шарт номасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқим-
ларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади.


468
Ишнинг баҳоси смета тузиш йўли билан аниқланиши мумкин.
Иш пудратчи томонидан тузилган смета бўйича бажарилган 
тақдирда, смета буюртмачи томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 
кучга эга бўлади ва пудрат шарт номасининг бир қисми бўлиб қолади.
Ишнинг баҳоси (смета) тахминий ёки қатъий бўлиши мумкин. 
Пудрат шарт номасида бундай кўрсатма бўлмаса, ишнинг баҳоси 
(смета) қатъий ҳисобланади.
Агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб қолса ва шу сабабли 
ишнинг тахминан белгиланган баҳосини (тахминий сметани) анча 
оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюртмачини вақтида 
огоҳлантириши шарт. Буюртмачи пудрат шарт номасида кўрсатилган 
ишнинг баҳосини (сметани) оширишга рози бўлмаган тақдирда, 
шарт номадан воз кечишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи буюрт-
мачидан ишнинг бажарилган қисмининг баҳосини тўлашни талаб 
қилиши мумкин.
Буюртмачини пудрат шарт номасида кўрсатилган ишнинг баҳосини 
(сметани) ошириш зарурлиги тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаган 
пудратчи иш учун шарт номада кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш 
ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда шарт номани бажариши шарт.
Пудратчи, қоида тариқасида, қатъий баҳо (қатъий смета)ни оши-
ришни, буюртмачи эса уни камайтиришни талаб қилишга, шу жум-
ладан бажарилиши керак бўлган ишнинг тўла ҳажмини ёки бунинг 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling