Збекистон республикасининг


-модда. Ишни буюртмачининг материалидан


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   505
640-модда. Ишни буюртмачининг материалидан
фойдаланиб бажариш
Пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали 
фойдаланиши, иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида 
буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб 
бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг 
қийматини ҳисобга олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг 
баҳосини камайтириши шарт.
Башарти пудратчи буюртмачи берган материални тегишли суратда 
қабул қилиб олаётганида ундаги камчиликларни аниқлаш мумкин 
бўлмаганлигини исбот қила олмаса, у буюртмачи берган материал-
нинг камчиликлари туфайли ишнинг лозим даражада бажарилма-
ганлиги учун жавобгар бўлади.
Ушбу моддада буюртмачининг материалидан фойдаланиб пудратчи 
томонидан ишни бажариш тартиби белгилаб берилган.
Буюртмачининг материалидан ишни бажаришда пудратчи дастлабки 
қайта ишлаб чиқиш (мослаштириш) учун буюртмачининг мулки бўлган 
материалдан фойдаланади. Бу буюртмачи томонидан тақдим этилган 
битта ашё — материалдан муайян ишлов натижасида бошқа ашё вужудга 
келишини билдиради, шунга кўра дастлабки материал ўз хусусиятини 
материал сифатида йўқотади.


479
Гарчи, энг кўп тарқалган ҳолат пудратчининг ўз материалидан фойда-
ланиб ишни бажариши бўлсада, қонун ҳужжатларида қуйидаги шартларда 
ўзининг материалидан фойдаланиш имкони белгиланган:
пудратчи буюртмачи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали 
фойдаланиши лозим;
иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида буюртмачига 
ҳисобот бериши зарур;
иш бажарилганидан сўнг, материал қолдиғини қайтариб бериши ёхуд 
ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга 
олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириши 
шарт.
Башарти буюртмачи томонидан тақдим этилган материалнинг камчи-
лиги ишнинг лозим даражада бажарилмаслигига олиб келган ва уларни 
қабул қилишда ушбу камчиликларни аниқлаш имкони йўқлигини пудратчи 
исботлаб беролса, унда у бажарган иши учун ҳақни тўлиқ талаб қилишга 
ҳақли.
Фуқаролик кодекси 643-моддасига биноан, буюртмачи тақдим қилган 
материалларнинг камчлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда пудратчи 
буюртмачини дарҳол хабардор қилиши шарт. Агарда бундай хабарга 
буюртмачи тегишли тарзда жавоб қилмаган ва тегишли ғаракатларни 
амалга оширмаган бўлса, унда пудратчи шарт номадан воз кечишга ва 
зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли (643-модда ва унга шарҳга қаранг).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling