643-модда. Пудратчи буюртмачини огоҳлантириб қўйиши шарт
бўлган ҳолатлар
Пудратчи қуйидагиларни аниқлаган тақдирда дарҳол буюртма-
чини огоҳлантириши ва ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни
тўхтатиб туриши шарт:
буюртмачи берган материал, ускуналар, техник ҳужжатлар ёки
қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилган ашёнинг яроқсизлиги
ёки сифатсизлигини;
буюртмачининг ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини
бажариш унинг учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини;
пудратчига боғлиқ бўлмаган, бажарилаётган иш натижаларининг
яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ёхуд ишни бел-
гиланган муддатда ниҳоясига етказиш мумкин бўлмайдиган қилиб
қўядиган бошқа ҳолатларни.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида
буюртмачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга жавоб олиш
учун шарт номада кўрсатилган муддат ўтишини, бундай муддат
кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддат ўтишини кутмасдан ёхуд буюр-
тмачи ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма берган
бўлишига қарамасдан ишни давом эттираверган пудратчи буюртмачи
унга ёки пудратчи буюртмачига тегишли талаблар қўйганида мазкур
ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмас.
Агар буюртмачи пудратчининг ушбу модданинг биринчи
қисмида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисида ўз вақтида ва
асосли огоҳлантирганига қарамасдан, оқилона муддатда яроқсиз
ёки сифатсиз материални алмаштирмаса, ишни бажариш усули
485
тўғрисидаги кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишнинг яроқлилиги
ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш
учун зарур бўлган бошқа чораларни кўрмаса, пудратчи шарт номани
Do'stlaringiz bilan baham: |