техник ҳужжатларни ёки қайта ишланиши (ишлов берилиши)
486
керак бўлган ашёни бермаганлиги пудратчининг шарт номани
бажаришига тўсқинлик қилган ҳолларда, шунингдек мазкур
мажбуриятлар белгиланган муддатда бажарилмаслигини яққол
кўрсатиб турган ҳолатлар мавжуд бўлганида (ушбу Кодекснинг
256-моддаси) пудратчи ишга киришмасликка, бошланган ишни
эса тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, пудратчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шарт номани бажаришдан бош
тортишга ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Фуқаролик кодекси нинг 256-моддасига мувофиқ тарафлардан бири
шарт номага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажари-
шига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш
ҳисобланади. Масалан, қурилиш пудрати шарт номасида пудратчининг
мажбурияти бўлиб шарт номада ишни бошлаш учун кўрсатилган муддат
бошлангунга қадар унга буюртмачи қурилиш майдонини бериши лозим
бўлмаса пудратчи ишни бошлаш имкониятига эга бўлмайди. Шунинг
учун ушбу ҳолатда пудратчининг ўз вақтида ишни бошлаш маж бурияти
буюртмачининг қурилиш майдонини бериб юбориш мажбуриятига нис-
батан муқобил бажариш сифатида тан олинади ёки иш ҳажми билан
таъминланади.
Умумий қоидага кўра шарт номанинг ўзгариши ва бекор қилиниши
тарафларнинг келишувига кўра бўлиши мумкин. Биринчидан, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 642-моддасининг шартларига
кўра буюртмачига ишнинг натижасини топшириш пайтига қадар бўлган
ҳар қандай вақтда бир тарафлама тартибда шарт номани бажаришдан
воз кечиш ҳуқуқи берилган, пудрат шарт номасида белгиланган ҳоллар
бундан мустасно. Пудратчи бундай ҳуқуққа эга эмас.
Иккинчидан, буюртмачи томонидан шарт номадан бир тарафлама воз
кечишга буюртмачи пудратчи томонидан буюртмачининг шарт номани
бажаришдан воз кечганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни олган пайтига
қадар бажарилган ишлар учун тўлиқ ҳақ олган ҳолдагина йўл қўйилади.
Учинчидан, шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда пудратчи шарт номани бажаришдан воз
кечиши ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
487
Do'stlaringiz bilan baham: |