Збекистон республикасининг


қилган тараф, агар экспертиза тарафларнинг ўзаро келишуви билан


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   505
қилган тараф, агар экспертиза тарафларнинг ўзаро келишуви билан 
тайинланган бўлса, иккала тараф тенг миқдорда тўлайди.
Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, буюртмачи бажарилган ишни қабул қилишдан бош торт-


489
ганида, пудратчи шарт номага биноан иш натижаси буюртмачига 
топширилиши керак бўлган кундан бошлаб бир ой ўтгач ва шундан 
кейин буюртмачини икки марта огоҳлантирган ҳолда иш нати-
жасини сотиб юборишга, тушган пулни эса, пудратчига тегишли 
ҳамма тўловларни чегириб ташлаб, нотариал идоранинг депозитига 
буюртмачининг номига киритиб қўйишга ҳақли. Пудратчи пудрат 
нарсасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни 
буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Агар буюртмачининг бажарилган ишни қабул қилишдан бош 
тортиши ишни топшириш кечикиб кетишига сабаб бўлган бўлса, 
тайёрланган (қайта ишланган) ашёнинг тасодифан нобуд бўлиш 
хавфи ашё топширилиши лозим бўлган пайтда буюртмачига ўтган 
деб ҳисобланади. 
Шарҳланаётган моддада пудратчи томонидан бажарилган ишни қабул 
қилиш мажбуриятини, бундай қабул қилишнинг тартиби ва қоидасини 
назарда тутади. Айтиб ўтиш керакки, бунда буюртмачи иш натижасини 
ёмонлаштирадиган даражада шарт номадан чекиниш ёки бошқа камчи-
ликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум 
қилиши шарт. Шуни таъкидлаш жоизки, пудратчи томонидан бажарилган 
ишларни қабул қилиш буюртмачи ва пудратчи иштирокида далолатно-
мани тузиш орқали ёки қабул қилишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни 
расмийлаштириш асосида амалга оширилади.
Ишни қабул қилиш далолатномасида унинг камчиликлари қайд эти-
лиши лозим. Бу ҳолатда шуни қайд этиш керакки, агар аниқланган кам-
чиликлар қабул қилиш далолатномасига киритилмаган бўлса, буюртма-
чининг бу камчиликлар ёхуд уларни тузатишни талаб қилиш ва бунинг 
учун исбот-далилларга, шу жумладан гувоҳлар кўрсатмаларига ҳавола 
қилиш ҳақли эмас. Бундан ташқари, буюртмачи ишни текширмасдан 
қабул қилган бўлса, уни қабул қилишнинг оддий усулида аниқланиши 
мумкин бўлган, очиқ кўриниб турган камчиликларни далил қилиб кел-
тириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Топшириш-қабул қилишда томонларнинг Ўзбекистон Республика-
сининг Фуқаролик кодекси 646-моддасида белгиланган мажбуриятлари 
келиб чиқади. Иш натижасини қабул қилиб олишда буюртмачида шарт-
номада белгиланган муддатда кўриб чиқиш ва қабул қилиб олиш масъу-


490
лияти юкланади. Пудратчи буюртмачидан унинг мажбуриятларини ўз 
вақтида бажаришни талаб қилишга ҳақли. Ўз навбатида, буюртмачи ҳам 
бажарилган ишдан шарт номада кўрсатилган мақсадда фойдаланиш ва 
уларни бартараф этиш имкони бўлмаган камчиликлар аниқланганда иш 
натижасини қабул қилиб олишни рад қилишга ҳақли.
Шу билан бирга қайд этиш жоизки, буюртмачи билан пудратчи 
ўртасида бажарилган ишнинг камчиликлари ёки уларнинг сабаблари 
юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, истаган тарафнинг талаби бўйича 
экспертиза тайинланиши керак. Экспертиза ўтказиш харажатлари пудратчи 
зиммасида бўлади, экспертиза пудрат шарт номаси бузилмаганлигини 
ёки пудратчининг ҳаракатлари билан аниқланган камчиликлар ўртасида 
сабабий боғланиш йўқлигини аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай 
ҳолларда экспертиза харажатларини экспертиза ўтказишни талаб қилган 
тараф, агар экспертиза тарафларнинг ўзаро келишуви билан тайинланган 
бўлса, иккала тараф тенг миқдорда тўлайди. Шунингдек, агар пудрат 
шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи 
бажарилган ишни қабул қилишдан бош тортганида, пудратчи шарт-
номага биноан иш натижаси буюртмачига топширилиши керак бўлган 
кундан бошлаб бир ой ўтгач ва шундан кейин буюртмачини икки марта 
огоҳлантирган ҳолда иш натижасини сотиб юборишга, тушган пулни 
эса, пудратчига тегишли ҳамма тўловларни чегириб ташлаб, нотариал 
идоранинг депозитига буюртмачининг номига киритиб қўйишга ҳақли. 
Пудратчи пудрат нарсасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келти-
рилган зарарни буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга 
ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling