Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   505
647-модда. Ишнинг сифати
Пудратчи бажарган иш пудрат шарт номасининг шартларига, шарт-
лар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли турдаги 
ишларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак. Агар қонун 
ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, бажарилган иш натижаси буюртмачига топшириш пайтида 
шарт номада кўрсатилган ёки одатда қўйиладиган талаблар билан 
белгиланган хусусиятларга эга бўлиши ва оқилона муддат давомида 


491
шарт номада назарда тутилганидек фойдаланиш учун, агар у шарт-
номада белгиланган бўлмаса, бундай турдаги ишнинг натижасидан 
одатдагидек фойдаланиш учун яроқли бўлиши керак.
Агар қонун ҳужжатларида пудрат шарт номаси бўйича бажари-
ладиган ишга қўйиладиган мажбурий талаблар назарда тутилган 
бўлса, тадбиркор сифатида иш олиб бораётган пудратчи ишни бундай 
мажбурий талабларга амал қилган ҳолда бажариши шарт.
Пудратчи белгиланган мажбурий талабларга нисбатан сифат жиҳати-
дан бирмунча юқори талабларга жавоб берадиган ишни бажаришни 
пудрат шарт номаси асосида ўз зиммасига олиши мумкин.
Бажарилаётган ишнинг сифати пудрат шарт номасининг шартларидан 
бири ҳисобланади. Бажарилаётган ишнинг сифатига бўлган асосий талаб-
лардан бири бўлиб, биринчидан, қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар 
сифатига оид талабларда ифодаланади. Пудратчи мажбурий талабларга 
риоя қилиши шарт ва у бузилган тақдирда қонун олдида, яъни қонун 
билан ваколат берилган ваколатли органи орқали давлат олдида жавобгар 
бўлади. Пудратчи мажбурий талабларга нисбатан ўз зиммасига ишни 
юқори сифатли даражада бажаришни мажбурият деб олади. Иккинчидан, 
тузилган пудрат шарт номаси шартларига ишнинг сифатига қўйилган 
талаблар ҳам киради. Қоидага кўра ишнинг натижасини белгилашда, 
унинг келгусида фойдаланиши хусусиятларидан келиб чиқиб, шарт номани 
тузишда ушбу талаблар буюртмачи томонидан билдирилади. Учинчидан, 
бундай талабларга шаклланган муомала одатларига мос келадиган, турли 
ишларга доир сифат талаблари киради. Фуқаролик кодекси нинг 6-моддаси 
1-қисмига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида 
вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонун ҳужжатларида назарда 
тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки 
ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади. Иш 
муомала одатлари — бу мажбурий ҳуқуқнинг манбаидир. Иш муомаласи 
одати ҳам мажбурият ҳуқуқий муносабатларни белгилаб берувчи нормалар 
сифатида қўлланилиши (ФК 236, 239 ва 243-моддалари), ҳам шарт нома 
шартларини изоҳлашда қўлланилиши мумкин (ФК 363-моддаси). Айтиб 
ўтиш керакки, иш муомала одати ҳуқуқи нормаларидан фойдаланиш 
зарурати сифат бўйича талабларни белгилайдиган шарт номанинг йўқлиги 
ёки тўлиқ бўлмаганлиги ҳолатида юзага келади.


492
Ушбу модданинг 1-қисмига мувофиқ, ишнинг сифати пудрат шарт-
номасида бегиланиши керак, шартларнинг тўлиқ эмаслиги ҳолатларида 
эса — одатий талабларга мос бўлиши лозим. Пудратнинг предметидан 
келиб чиқиб, ишнинг сифати шарт номанинг ўзида, иловасида (тавсиф, 
чизма ва ҳ.к.) белгиланган бўлиши керак ёки бошқа ҳужжатга (стандарт, 
қўлланма ва ҳ.к.) ҳавола кўринишида шаклланган бўлиши мумкин. Намуна 
(расм) асосида пудратни бажариш ҳам мумкин.
Биринчи қисмда айрим иш сифатига оид умумий мезонлар келтирил-
ган: одатда ушбу ишларга доир талаблар, муддат чегарасида яроқлилиги, 
одатда ундан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги. Ушбу мезонлардан 
тўғри қўллаш учун шарт нома шартлари, шарт нома предметининг ўзига 
хосликлари ва тарафлар ҳуқуқий мақомини эътиборга олиш лозим бўлади.
Модданинг 2-қисмида пудрат шарт номаси бўйича бажариладиган 
ишга қўйиладиган мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбир-
кор — пудратчи ишни бундай мажбурий талабларга амал қилган ҳолда 
бажариши шартлиги белгиланган. Тадбиркорлик фаолиятини олиб бор-
майдиган пудратчи учун бундай талаблар мажбурий эмас.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling