Збекистон республикасининг


-модда. Буюртмачининг ёрдами


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   505
645-модда. Буюртмачининг ёрдами
Пудратчининг ишни бажаришига буюртмачи пудрат шарт номасида 
назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва тартибда ёрдам бериши шарт.
Буюртмачи бу мажбуриятни бажармаса, пудратчи кўрилган 
зарарни, шу жумладан бекор туриб қолганлик оқибатидаги қўшимча 
чиқимларни қоплашни ёки ишни бажариш муддатини ўзгартириш 
ёхуд пудрат шарт номасида кўрсатилган иш баҳосини оширишни 
талаб қилишга ҳақли.
Буюртмачининг ҳаракати ёки йўл қўйган хатоси туфайли пудрат 
шарт номаси бўйича ишни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, 
пудратчи ишнинг бажарилган қисмини ҳисобга олган ҳолда шарт-
номада кўрсатилган баҳони олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Шарҳланаётган моддага биноан пудратчининг ишни бажаришига 
буюртмачи пудрат шарт номасида назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда 
ва тартибда ёрдам бериши шартлиги ҳақидаги нормани ўз ичига олади. 
Буюртмачининг бундай мажбурияти пудрат шарт номасида белгиланган 
бўлади, зеро кўп ҳолларда тегишли ишнинг бажарилиш сифати айнан 
буюртмачи томонидан ишни бажариш бўйича пудратчига кўрсатиладиган 
ёрдамга боғлиқ бўлади. Буюртмачининг кўрсатилган мажбуриятни бажар-
маслиги ўз навбатида модда иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқий 
оқибатларнинг келиб чиқишига олиб келади.
Пудратчининг ишни бажаришига буюртмачи томонидан пудрат шарт-
номасида назарда тутилган ёрдамни кўрсатиш мажбуриятини қуйидагича 
тавсифлаш мумкин:
биринчидан, буюртмачи айнан шарт номада кўрсатилган ҳолатларда 
ва ҳажмда ёрдам кўрсатиши лозим. Бу пудратчининг буюртмачи билан 
тузилган шарт номада кўрсатилмаган ҳолатлар бўйича ёрдамни талаб 
қилишга ҳақли эмаслигини билдиради;
иккинчидан, пудратчи айнан шарт номада кўрсатилган ҳолатларда 
буюртмачининг ёрдам кўрсатмаганлиги оқибатида юзага келадиган 
зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли;
учинчидан, буюртмачининг айби билан шарт нома шартларини бажа-
риш имконияти бўлмаган ҳолатда, пудратчи бажарилган иш қисми учун 
тўловни олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.


488

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling