651-модда. Иш натижасининг лозим даражада сифатли
эмаслигини аниқлаш муддатлари
Агар қонун ёки пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, буюртмачи ушбу моддада белгиланган муддатларда
499
иш натижасининг лозим даражада сифатли эмаслигини аниқлаган
тақдирда, ишнинг натижаси лозим даражада сифатли эмаслиги билан
боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Иш натижасига кафолат муддати белгиланмаган ҳолларда иш
натижаларидаги камчиликлар оқилона муддатда, бироқ иш нати-
жаси топширилган кундан бошлаб икки йил мобайнида аниқланган
тақдирда, агар қонунда, шарт номада ёки иш муомаласи одатларида
бошқа муддатлар белгиланган бўлмаса, буюртмачи иш натижасидаги
камчиликлар билан боғлиқ талабларни қўйиши мумкин.
Буюртмачи кафолат муддати мобайнида аниқланган иш нати-
жасидаги камчиликлар билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Шартномада назарда тутилган кафолат муддати икки йилдан кам
бўлиб, буюртмачи иш натижасидаги камчиликларни кафолат муд-
дати тамом бўлгач, бироқ ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда
тутилган пайтдан эътиборан икки йил давомида аниқлаган ва бу
камчиликлар иш натижаси ўзига топширилгунича ёки топшириш
пайтига қадар юзага келган сабабларга кўра пайдо бўлганлигини
исбот қилса, улар учун пудратчи жавобгар бўлади.
Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафолат муддати бажарилган иш натижаси буюртмачи
томонидан қабул қилиб олинган ёки қабул қилиб олиниши лозим
бўлган пайтдан эътиборан ўта бошлайди.
Пудрат шарт номаси бўйича кафолат муддатини ҳисоблашда, агар
қонун ҳужжатларида, тарафлар ўртасидаги келишувда бошқача
Do'stlaringiz bilan baham: |