Збекистон республикасининг


-модда. Таклиф этилаётган иш тўғрисида буюрт мачига


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   505
658-модда. Таклиф этилаётган иш тўғрисида буюрт мачига
ахборот бериш
Маиший пудрат шарт номаси тузилгунига қадар пудратчи таклиф 
қилинаётган иш, унинг турлари ва хусусиятлари, баҳоси, ҳақ тўлаш 


509
шакли тўғрисида буюрт мачига зарур ва ишонарли ахборотни топши-
риши, шунингдек буюрт мачининг илтимосига биноан шарт номага ва 
тегишли ишга доир маълумотларни унга бериши шарт. Агар ишнинг 
хусусияти бўйича аҳамияти бўлса, пудратчи уни бажарадиган аниқ 
шахсни кўрсатиши керак.
Пудратчидан олинган ахборотнинг тўлиқ ёки ишончли бўлмаган-
лиги оқибатида буюрт мачи назарда тутган хусусиятларга эга бўлмаган 
ишни бажариш тўғрисида шарт нома тузилган бўлса, буюрт мачи 
бажарилган ишга ҳақ тўламаган ҳолда маиший пудрат шарт номасини 
бекор қилишни ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга 
ҳақли.
Шарҳланаётган модда маиший пудрат шарт номасини тузишда пудрат-
чининг буюрт мачига иш ҳақидаги зарур ва ишонарли ахборотларни 
ҳамда буюрт мачининг илтимосига биноан бошқа маълумотларни бериш 
бўйича мажбуриятларини белгилайди. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, 
пудратчи ишнинг хусусиятидан келиб чиқиб, башарти бу муҳим бўлса, 
унда шарт номани бажарувчи шахсни аниқ кўрсатиши лозим. Бу ерда 
пудратчи маиший пудрат шарт номаси тузилгунга қадар буюрт мачига 
қандай маълумотларни бериш лозимлиги ҳақидаги савол туғилади. Бу 
маълумотларга бажарилган иш тури ва хусусиятлари, тўлов баҳоси ва 
шакли, бажарувчи шахс ҳақидаги маълумотлар киради.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида пудратчидан олинган ахборотнинг 
тўлиқ ёки ишончли бўлмаганлиги оқибатида буюрт мачи назарда тутган 
хусусиятларга эга бўлмаган ишни бажариш тўғрисида шарт нома тузилган 
бўлса, буюрт мачи бажарилган ишга ҳақ тўламаган ҳолда маиший пудрат 
шарт номасини бекор қилишни ва етказилган зарарни қоплашни талаб 
қилишга ҳақли эканлиги акс эттирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига биноан 
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация 
қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушу-
нарли маълумот бериши шарт.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт 
бўлган норматив ҳужжатнинг номи;


510
товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, 
ўзига хос хусусиятлари рўйхати;
баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;
айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;
товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;
товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугагани-
дан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги, шунингдек бун-
дай ишларни бажармаслик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган 
оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, 
рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан 
даъво қабул қилишга ваколат берган, шунингдек таъмирлаш ишларини 
бажарадиган ва техникавий хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг ман-
зиллари;
товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда 
қоидалари;
театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдала-
нилиши тўғрисидаги ахборот.
Сертификатланиши шарт бўлган товар ҳақида истеъмолчига унинг 
сертификатланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилиши лозим.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги зарур ахборотнинг йўқлиги бундай товарни 
(иш, хизмат) реализация қилиш маълумот берилгунга қадар тегишли 
давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича тўхтатиб турилишига 
сабаб бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling