Збекистон республикасининг


-модда. Ишни буюрт мачининг материалидан фойдаланиб


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   505
661-модда. Ишни буюрт мачининг материалидан фойдаланиб 
бажариш
Агар маиший пудрат шарт номаси бўйича иш буюрт мачининг 
материалидан фойдаланиб бажарилса, шарт нома тузилаётганда 
буюрт мачига пудратчи томонидан бериладиган паттада ёки бошқа 
ҳужжатда материалнинг аниқ номи, таърифи ва тарафларнинг кели-
шуви бўйича белгиланадиган баҳоси кўрсатилиши керак. Патта ёки 
шунга ўхшаш бошқа ҳужжатдаги материалнинг баҳоси хусусида 
буюрт мачи кейинчалик судда низолашиши мумкин.
Шарҳланаётган моддада буюрт мачи материалларини пудратчига 
беришни расмийлаштириш тартиби белгиланган.


514
Ушбу норманинг ўзига хослиги шундаки, пудратчи ишни буюрт-
мачининг материалларидан фойдаланиб бажаришда келгусида буюрт-
мачининг топшириғига биноан унинг материалларига қайта ишлов бериш 
(мослаштириш) мақсадида ушбу материалларни буртмачидан қабул қилиб 
олади, натижада эса дастлабки материал ўз хусусиятини йўқотади. Демак, 
шарт нома тузилиш вақтида бериладиган материал етарли даражада тав-
сифланиб, у ҳақдаги тўла маълумотлар, яъни номи ва тавсифи, миқдори ва 
сифати буюрт мачига бериладиган патта ёки бошқа бирор ҳужжатда аниқ 
кўрсатилиши зарур. Пудратчига бериладиган материал баҳоси буюрт мачи 
билан биргаликда аниқланиб, уни тасдиқлайдиган хулоса шарт нома ёки 
бошқа бирор ҳужжатда (патта, буюрт ма) кўрсатилади.
Бу пудратчига маиший пудрат шарт нома тузиш вақтида бериладиган 
патта ва шунга ўхшаш бошқа ҳужжатда буюрт мачи берадиган материал-
нинг икки томон келишуви асосида белгиланган аниқ номи ва баҳоси 
кўрсатилиши кераклигини билдиради. Агар патта ёки шунга ўхшаш 
бошқа ҳужжатда материал миқдори ва баҳоси кўрсатилмаса ёки унинг 
миқдори ёки баҳоси ҳақида келишмовчилик юзага келганда буюрт мачи 
томонидан судда ушбу баҳо исботлаб берилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling