Збекистон республикасининг
-модда. Ишнинг баҳоси ва уни тўлаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
662-модда. Ишнинг баҳоси ва уни тўлаш
Маиший пудрат шарт номасида ишнинг баҳоси тарафларнинг келишуви билан белгиланади ва у пудратчи эълон қилган прейску- рантда кўрсатилганидан юқори бўлиши мумкин эмас. Пудратчи ишни бутунлай топширганидан сўнг буюрт мачи унга ҳақ тўлайди. Тараф- ларнинг келишувига мувофиқ буюрт мачи шарт нома тузилаётганда иш учун ҳақни тўлиқ ёки бўнак бериш йўли билан тўлаши мумкин. Шарҳланаётган моддада маиший пудрат шарт номасида ишнинг баҳоси ва тўловини аниқлаш тартиби белгиланган. Баҳо, биринчидан, икки томон келишуви асосида белгиланади, иккинчидан, пудратчи эьлон қилган прейскурантдагидан юқори бўлиши мумкин эмас. Мазкур модда нормасига биноан тарафларнинг келишувига биноан буюрт мачи шарт- нома тузилаётганида иш учун тўлиқ ёки бўнак бериш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Маиший пудрат шарт номаси ҳақ эвазига тузиладиган шарт номалар сирасига киради. Фуқаролик кодекси нинг 355-моддасига 515 биноан шарт нома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шарт нома ҳақ эвазига тузилган шарт нома бўлади (355-модда ва унга шарҳга қаранг). Бундан ташқари, айтиб ўтиш керакки, баҳо ҳақ эва- зига тузиладиган шарт номаларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Маиший пудрат шарт номаси баҳоси томонлар келишувига кўра эркин асосда белгиланади. Бундай ҳолларда баҳо юзасидан давлат ваколатли органи томонидан белгиланган нарх (тариф), ставка ва ҳоказолар қўлланилади. Шартнома тузилганидан кейинги баҳоларни ўзгартириш қонун ҳужжатлари ва шарт нома билан белгиланган шартларга биноан амалга оширилиши мумкин. Шартномада баҳо кўрсатилмаган ёки аниқлаб бўлмаган ҳолда шарт номанинг бажарилиши шунга ўхшаш иш, товар ва хизматлар каби амалга оширилиши мумкин. Юқоридагилар асосида айтиш мумкинки пудратчига тўлов аванс шаклида ёки босқичма-босқич тўланиши мумкин. Мазкур турдаги шарт нома тузилишида баҳони смета тузиш йўли билан аниқлаш шарт эмас. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 19-моддасига биноан буюрт мачи ёки пудратчи талабига кўра сметалар тузилиши мажбурий. Агар иш баҳоси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланса, томонлар келишувига кўра, ундан юқори баҳо қўйилиши мумкин эмас. Умумий қоидага кўра ишга ҳақ тўлаш буюрт мачи томонидан унинг нати- жалари қабул қилингач амалга оширилиши лозим. Тўловнинг бошқача тартиби фақатгина буюрт мачи розилиги билан қўлланилиши мумкин. Мамлакатимизда «Буюртмачилар ва пудрат ташкилотлари томонидан давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молияланадиган қурилиш объектлари учун харид қилинадиган ускуналар, бинокорлик материаллари ва конструкцияларининг энг юқори нархларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомда (26.05.2011 йилдаги рўйхат рақами 1035) буюрт мачилар ва пудрат ташкилотлари томонидан давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молияланадиган қурилиш объектлари учун харид қилинадиган ускуналар, бинокорлик материаллари ва конструкцияларининг энг юқори нархларини белгилаш тартиби назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада 516 бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарори 15–17-бандларига мувофиқ товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилган- лиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажа- риш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади. Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни бажармаган бўлса (маблағлар ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб рақами ҳақидаги маълумотларни хабар қилмаган бўлса ва ҳ.к.), кредиторнинг ўзи муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади ва ФК 338-моддасининг иккинчи қисмига асосан, қарздор пул маж бурияти бўйича кредитор кечиктирган вақт учун фоиз тўлашга мажбур эмас. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling