Збекистон республикасининг
-модда. Буюртмачи иш натижасини қабул қилиш учун
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда пудратчи иш натижасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган
- 665-модда. Маиший пудрат шарт номаси бўйича иш лозим даражада ёки умуман бажарилмаган тақдирда буюрт мачининг ҳуқуқлари
- 434–436-моддаларига мувофиқ сотиб олувчига берилган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.
664-модда. Буюртмачи иш натижасини қабул қилиш учун
келмаслигининг оқибатлари Буюртмачи бажарилган иш натижасини қабул қилиш учун кел- маган ёки ишни қабул қилишдан бошқача тарзда бўйин товлаган тақдирда, пудратчи буюрт мачини ёзма равишда огоҳлантириб, бундай огоҳлантиришдан кейин икки ой ўтгач, ишнинг натижасини оқилона нархда сотишга, тушган пулни эса, ундан ўзига тегишли бўлган бутун тўловларни чегириб қолиб, ушбу Кодекснинг 249-моддасига мувофиқ буюрт мачининг номига депозитга ўтказишга ҳақли. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда пудратчи иш натижасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни буюрт мачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Буюртмачи бажарилган иш натижасини қабул қилиш учун келмаган тақдирда бажарувчида иш натижасини сақлаш каби қўшимча харажат билан боғлиқ муаммо пайдо бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 664-моддасида пудратчининг манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳолда ишнинг натижасини муайян муддат ўтгандан сўнг оқилона нархда сотиш ҳуқуқи кўрсатилган. Пудратчи бундай ҳуқуқни буюрт мачини ёзма равишда огоҳлантиришни йўллаб амалга ошириши мумкин, бу ўз навбатда шундай усул бўлиши лозимки, буюрт мачи томо- нидан огоҳлантиришни қабул қилиши фактининг объектив исботи бўлиб ҳисоланиши зарур. 520 665-модда. Маиший пудрат шарт номаси бўйича иш лозим даражада ёки умуман бажарилмаган тақдирда буюрт мачининг ҳуқуқлари Маиший пудрат шарт номаси бўйича иш лозим даражада ёки умуман бажарилмаган тақдирда буюрт мачи ушбу Кодекснинг 434–436-моддаларига мувофиқ сотиб олувчига берилган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин. Шарҳланаётган модда сифат тегишли даражада бўлмаган товарни сотиш, сотувчининг талабларини қаноатлантиришдаги баҳолардек фарқни тўлаш ва мажбуриятни асл ҳолида бажариш ҳақидаги чакана олди-сотди шарт номасининг қоидаларини маиший пудратга қўллашни назарда тутади. Аммо шуни назарда тутиш керакки, барча кўрсатилган қоидалар маиший пудрат шарт номаси билан боғлиқ ҳолда унинг пред- мети ва уни яратиш шароитининг алоҳида хусусиятларига кўра ҳамма қоидаларини ҳам маиший пудрат муносабатларининг барчасига нисбатан қўллаб бўлмайди. Худдий шундай, тегишли сифатда бажарилмаган ишни алмаштиришга доир қоидаларни пудрат шарт номасига нисбатан қўллаб бўлмайди. Алмаштириш ўрнига буюрт мачи такроран ишни бажарили- шини талаб қилишга ҳақли. «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хиз- матлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шарт номада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт. Ишни бажариш (хизмат кўрсатиш) муддати иш бажарилиши (хиз- мат кўрсатилиши) лозим бўлган санага (даврга), шунингдек ижрочи ишни бажаришга (хизмат кўрсатишга) киришиши лозим бўлган санага (даврга) қараб белгиланиши мумкин. Агар иш бажариш, хизмат кўрсатиш шарт номанинг амал қилиш муддати давомида қисмларга бўлиб-бўлиб адо этиладиган бўлса (вақтли матбуотни етказиб бериш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар), ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш)нинг босқичма-босқич муддатлари (даврлари) назарда тутилиши керак. Агар ижрочи шарт номани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шарт номанинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги 521 шарт номадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. Агар ижрочи шарт нома шартларини иш (хизмат)ни ёмонлаштирган даражада жиддий бузган бўлса ёхуд ишда (хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз хоҳишига кўра нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини ёинки шарт нома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling