Збекистон республикасининг


-модда. Бажарилган ишда камчиликлар борлигини


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   505
663-модда. Бажарилган ишда камчиликлар борлигини
аниқлаш оқибатлари
Буюртмачи иш натижасини қабул қилиб олаётган ёки пудрат 
нарсасидан фойдаланаётган пайтда камчиликларни аниқласа, ушбу 
Кодекснинг 650-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларидан бирини 
ушбу Кодекс 652-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган 
умумий муддат давомида, кафолат муддати бўлганида эса, шу муддат 
давомида амалга ошириши мумкин.
Маиший пудрат шарт номаси бўйича бажарилган ишнинг 
буюрт мачининг ўзи ва бошқа шахс лар ҳаётига ёки соғлиғига хавф 
туғдириши мумкин бўлган камчиликларини текин бартараф этиш 
тўғрисидаги талаб, агар қонунда белгиланган тартибда узоқроқ 


517
муддат (хизмат муддати) назарда тутилган бўлмаса, буюрт мачи ёки 
унинг қонуний вориси томонидан иш натижаси қабул қилиб олин-
ган пайтдан бошлаб ўн йил давомида қўйилиши мумкин. Бундай 
талаб ушбу камчиликлар қачон аниқланганлигидан қатъи назар, 
шу жумладан улар кафолат муддати тугагандан сўнг аниқланган 
бўлса ҳам, қўйилиши мумкин. Мазкур талаб пудратчи томонидан 
бажарилмаса, буюрт мачи юқорида кўрсатилган муддат давомида ё 
иш учун тўланган ҳақнинг тегишли қисмини қайтаришни ёхуд ўз 
кучи билан ёки учинчи шахс лар ёрдамида камчиликларни бартараф 
этиш билан боғлиқ харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Шарҳланаётган модда буюрт мачи бажарилган ишда камчиликлар 
борлигини аниқлашининг оқибатларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 651-моддаси 
1-қисмида лозим даражада бўлмаган пудрат шарт номаси иши учун жавоб-
гарликнинг умумий масалаларига бағишланган 650-моддага нисбатан 
бир қатор ўзига хосликларни назарда тутади (қаранг: Ўз. Р ФК 650-мод-
дасига шарҳ). Агарда умумий қоидаларга биноан пудратчининг хоҳиши 
билан иш такроран бажарилиши мумкин бўлса, буюрт мачи томонидан 
зарарларни қоплаш учун берилганлиги шарт нома бўйича камчиликларни 
бартараф қилиш имконини пудратчига бериш ёки бермаслигига боғлиқ 
бўлса, унда маиший пудрат шарт номаси бўйича буюрт мачи Фуқаролик 
кодекси нинг 650-моддаси биринчи қисмидаги ҳуқуқларидан фойдаланиш 
билан биргаликда ўз танлови бўйича пудратчидан текинга ишни такроран 
бажариб бериш ёки унга у ёки учинчи шахс лар томонидан етказилган 
зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
Қоида тариқасида товар (иш, хизмат)нинг нуқсони сифатида товар (иш, 
хизмат)нинг норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, шарт нома 
шартларига ёхуд товар (иш, хизмат)нинг сифатига одатда қўйиладиган тала-
бларга номувофиқлиги тушунилади («Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси). Нуқсонлар фақат иш 
натижаси камчилиги ёки иш натижасининг жиддий нуқсони бўлиши 
мумкин. Жиддий нуқсон сифатида бартараф этиб бўлмайдиган нуқсон ёки 
жуда катта маблағ ёрдамида бартараф этиш мумкин бўлган ёхуд бир неча 
маротаба бартараф этилишига қарамасдан қайта юзага келган нуқсонлар 
тушунилади. Бунда қарздор ҳисобидан мажбуриятларни бажаришни 


518
назарда тутувчи ФК 328-моддасининг (ушбу модданинг шарҳига қаранг) 
умумий нормалари ҳам тушунилади. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ ижрочи 
айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида 
ёки шарт номада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажа-
риши (хизмат кўрсатиши) шарт. Агар ижрочи шарт нома шартларини иш 
(хизмат)ни ёмонлаштирган даражада жиддий бузган бўлса ёхуд ишда 
(хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз 
хоҳишига кўра нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камай-
тирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа 
буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини 
ёинки шарт нома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини 
талаб қилишга ҳақли.
Иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида аниқланган нуқсонларни 
бартараф этиш муддатлари шарт номада белгилаб қўйилади. Бажарилган 
иш (кўрсатилган хизмат)даги нуқсонлар, агар шарт номада бир мунча 
қисқароқ муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчи талаб қилган 
кундан эътиборан йигирма кун ичида ижрочи томонидан бартараф 
этилиши керак. Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, 
шунингдек иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш 
кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчига ҳар бир кечиктирил-
ган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш 
(хизмат) қийматининг ёки буюрт ма қийматининг (агар унинг қиймати 
алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) 
тўлайди. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
Қонуннинг 20-моддасига биноан ҳар қандай товар (иш, хизмат)нинг 
нуқсони мавжудлиги оқибатида зарар кўрган жабрланувчи, башарти 
у сотувчи (тайёрловчи, ижрочи) билан шарт номавий муносабатага 
киришган ёки киришмаганлигидан қатъий-назар, зарарни қоплашни 
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Сўнгги вазият иш натижасида нуқсонлар мавжуд бўлган ҳолларда 
вужудга келиши мумкин ва уларни бартараф қилиб бўлмайди. Фуқаролик 
кодекси нинг 434-моддасида буюрт мачининг иш натижасини алмашти-
риш ёки баҳосини мутаносиб камайтириш ёки шарт номани бекор қилиш, 


519
кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. Ушбу 
434-модда қоидаларини қўллаш 665-модда қоидаларидан келиб чиқади 
(ФК 665-модда шарҳига қаранг). «Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимояси 
қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисмига биноан 
истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин товарнинг нуқсонларини 
бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли. 
Бундай талаб, башарти товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл 
қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланган бўлса, белгиланган хизмат 
муддати мобайнида, агар хизмат муддати белгиланмаган бўлса, ўн йил 
мобайнида қўйилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling