Збекистон республикасининг


-модда. Бажарилган ишдан фойдаланиш шартлари тўғрисида


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   505
659-модда. Бажарилган ишдан фойдаланиш шартлари тўғрисида 
буюрт мачини огоҳлантириш
Пудратчи буюрт мачига ишни топшириш вақтида иш натижасидан 
самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун риоя этилиши зарур бўлган 
талабларни, шунингдек тегишли талабларга риоя қилмаслик буюрт-
мачининг шахсан ўзи ва бошқа шахс лар учун қандай оқибатларга 
олиб келиши мумкинлигини маълум қилиши шарт.


511
Шарҳланаётган моддада пудратчининг бажарилган ишдан фойда-
ланиш шартлари тўғрисида буюрт мачига маълум қилиш мажбурияти 
белгиланган. Бинобарин, буюрт мачи иш натижасидан хавфсиз фой-
даланиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, буюрт мачи иш натижасидан 
самарали фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга. Белгиланган муддат давомида 
иш натижасидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун риоя эти-
лиши зарур бўлган қоидалар тўғрисида буюрт мачини хабардор қилиш 
пудратчининг мажбуриятидир. Ахборотнинг ушбу тоифаси жумласига 
сервис дафтарлари, фойдаланиш бўйича йўриқномалар ва бошқа шунга 
ўҳшаш ҳужжатлар киради. Ушбу норманинг мазмун-моҳияти шундан 
иборатки, иш натижасидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун риоя 
этилиши зарур бўлган талабларни, шунингдек тегишли талабларга риоя 
қилмаслик буюрт мачининг шахсан ўзи ва бошқа шахс лар учун қандай 
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини буюрт мачига маълум қилиш 
пудратчининг мажбуриятидир.
Ушбу модда Фуқаролик кодекси 658-моддасининг пудратчининг буюрт-
мачига маълум қилиши шарт бўлган ахборотга дахлдор қоидаларини 
тўлдиради. Бироқ, пудратчи шарт нома тузишга қадар буюрт мачига маълум 
қилиши шарт бўлган ишнинг хусусиятига доир маълумотлардан фарқли 
равишда, иш натижасидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун зарур 
маълумотларни пудратчи буюрт мачига ишни топшириш вақтида маълум 
қилиши шарт. Таъкидлаш жоизки, пудратчининг ўз зиммасидаги ана шу 
мажбуриятни бажармаслиги ёки лозим тарзда бажармаслиги оқибатлари 
Фуқаролик кодекси нинг 427-моддаси қоидаларига мувофиқ пудратчининг 
жавобгарлигига сабаб бўлади, яъни буюрт мачи оқилона муддат ичида 
шарт номани бажаришни рад этишга, тўланган суммалар қайтарилишини 
ва бошқа зарарлар ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Бунда буюрт мачига иш натижаси тўгрисида тегишли ахборотни тақдим 
этмаган пудратчи, агар буюрт мачи бундай нуқсонлар тегишли ахборотга 
эга бўлмаганлиги билан боғлиқ ҳолда юзага келганлигини исбот қилса, иш 
буюрт мачига топширилганидан кейин юзага келган иш натижаларидаги 
нуқсонлар учун ҳам жавобгар бўлади. Агар пудратчининг ана шундай 
ҳатти-ҳаракатлари оқибатида буюрт мачи ёки бошқа шахснинг ҳаёти, 
соғлиғи ёки мол-мулкига ёхуд юридик шахснинг мол-мулкига етказилганда 
Фуқаролик кодекси нинг 1017-моддасига мувофиқ пудратчи зарарни ўз 


512
айбидан ва жабрланувчи улар билан шарт нома муносабатларида бўлгани 
ёки бўлмаганидан қатъи назар, қопланиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 12-моддаси олтинчи қисмида агар 
товар (иш, хизмат)дан хавфсиз фойдаланиш ёки уни шу тарзда ташиш ва 
сақлаш учун махсус қоидаларга риоя этиш зарур бўлса, ишлаб чиқарувчи 
(ижрочи) бундай қоидаларни ишлаб чиқиши, сотувчи (ижрочи) эса, уларни 
истеъмолчилар эътиборига етказиши шартлиги белгиланган.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling