Збекистон республикасининг


-модда. Қурилиш объектини суғурталаш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   505
669-модда. Қурилиш объектини суғурталаш
Агар шарт номада тарафлар бошқача тартиб ва шартларни бел-
гилаб қўйган бўлмасалар, шарт номада назарда тутилган объектни 
ёки ишлар мажмуини пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарт.
Суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф қурилиш пудрати 
шарт номасида назарда тутилган тартибда иккинчи тарафга шарт нома 
шартларига мувофиқ суғурта шарт номаси тузганини тасдиқловчи 
далилларни, шу жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори 
ва суғурталанган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни 
тақдим қилиши керак.
Суғурталаш тегишли тарафни суғурта ҳодисаси юз бериши-
нинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятидан озод 
қилмайди.
Қурилиш ишларини хавф-хатардан суғурталаш қурилишда авария 
ҳолати юзага келганда шарт нома субъектлари ва (ёки) бошқа шахс-
ларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига, шунингдек атроф муҳитга 
зарар етганда келиб чиққан зарарларни тезкорлик билан қоплашнинг 
анъанавий воситасидир.
Ушбу модда қурилиш объектини суғурталашни назарда тутади. Аввало 
айтиб ўтиш керакки, қурилиш объектини суғурталаш мажбурияти нафақат 
қурилиш пудрат шарт номаси, балки тегишли қонун ҳужжатлари талаб -
ларидан ҳам келиб чиқиши мумкин.
Ушбу норма диспозитивлигининг моҳияти шундаки, башарти бошқача 
тартиб ва шартлар шарт номада назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ўз 
ҳисобидан шарт номада назарда тутилган объект ёки ишлар мажмуасини 
хавф-хатардан суғурталаши лозим. Ушбу модданинг иккинчи қисмида 


531
суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф қурилиш пудрати шарт-
номасида назарда тутилган тартибда иккинчи тарафга шарт нома шартла-
рига мувофиқ суғурта шарт номаси тузганини тасдиқловчи далилларни, шу 
жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори ва суғурталанган 
таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши кераклиги 
ҳақидаги норма кўрсатилган.
Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ суғурталаш 
тегишли тарафни суғурта ҳодисаси юз беришининг олдини олиш чора-
тадбирларини кўриш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декаб-
рдаги «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги 
кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбу-
рий суғурта қилиш тўғрисида»ги 532-сонли қарорига мувофиқ 2000 йил 
1 январдан бошлаб: мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи 
субъектлар — пудратчилар давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати 
остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектларни 
қуриш учун пудрат шарт номаларини тузишда Объектларни давлат маблағлари 
ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш 
таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомга 
мувофиқ, таваккалчиликларни мажбурий суғурта қиладилар; қурилиш 
пудрати шарт номалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шарт номалар 
суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси 
суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шарт номасида бел-
гиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақдим этилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling