Збекистон республикасининг


-модда. Буюртмачига материал ва ускуналарни қайтариб бериш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   505
655-модда. Буюртмачига материал ва ускуналарни қайтариб бериш
Агар буюртмачи ушбу Кодекс 642-моддасининг тўртинчи қисмига 
ёки 650-моддасининг учинчи қисмига асосан пудрат шарт номасини 
бажаришдан воз кечса, пудратчи буюртмачи томонидан берилган мате-
риалларни, ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган 


505
ашё ва бошқа мол-мулкни буюртмачига қайтариб бериши ёки буюртмачи 
кўрсатган шахсга топшириши, агар бунинг иложи бўлмаса — материал-
лар, ускуналар, ашё ва бошқа мол-мулкнинг қийматини тўлаши шарт.
Шарҳланаётган моддада буюртмачининг пудрат шарт номасини бажа-
ришдан воз кечганда, пудратчи буюртмачи томонидан берилган матери-
алларни, ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашё 
ва бошқа мол-мулкни буюртмачига қайтариб бериши ёки буюртмачи 
кўрсатган шахсга топшириши, агар бунинг иложи бўлмаса — материаллар, 
ускуналар, ашё ва бошқа мол-мулкнинг қийматини тўлаши шартлиги 
ҳақидаги норма мустаҳкамланган.
Фуқаролик кодекси нинг 642-моддасига биноан агар пудратчи пудрат 
шарт номасини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши 
натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб 
қолса, буюртмачи шарт номадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни 
талаб қилишга ҳақли. Кодекснинг 650-модаси нормаларига биноан агар 
иш пудратчи томонидан пудрат шарт номасидан четга чиққан ҳолда бажа-
рилиб, иш натижасини ёмонлаштирган бўлса, ёки уни шарт номада назарда 
тутилган мақсадлар учун ёхуд шарт номада яроқсизлик ҳақида тегишли 
шартлар бўлмаган тақдирда, одатдаги мақсадлар учун фойдаланишга 
яроқсиз қилиб қўядиган бошқа камчиликлар билан бажарилган бўлса, 
буюртмачи ўз хоҳишига кўра шарт номадан воз кечиши мумкин.
Фуқаролик кодекси нинг 340-моддаси иккинчи қисмига биноан маж-
буриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонун 
ҳужжатлари ёки шарт номада назарда тутилган ҳоллардагина йўл 
қўйилади. Шунга кўра, ўхшаш ҳолатларда пудратчи унга берилган мул-
кни қайтаришга ёки уни қайтариш имкони бўлмаган тақдирда унинг 
қийматини қоплашга мажбурдир.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling