Збекистон республикасининг
тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у пудрат шарт номасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у пудрат шарт номасининг
хусусиятларидан келиб чиқмаса, ушбу Кодекс 404-моддаси иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларининг қоидалари тегишинча қўлланади. Шарҳланаётган моддада иш натижасининг камчиликлари аниқланиши билан боғлиқ буюртмачининг талаб қилиш ҳуқуқини белгиловчи муд- датлар назарда тутилган. Қонунчиликда иш натижасининг лозим даражада сифатли эмаслигини аниқланганида буюртмачи томонидан тегишли талабларни қўйиш ҳуқуқининг амал қилиш муддатларининг белгилаб берилиши пудратчи ва буюртмачи ўртасидаги кафолат муддатларини аниқлаш ва буюртмачининг ҳуқуқларини 500 ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган шарт номавий муносабатларни шарт- номавий тартибга солишдаги бўшлиқларни тўлдириш билан боғлиқдир. Шу билан бирга, иш натижасига кафолат муддати белгиланмаган ҳолларда иш натижаларидаги камчиликлар оқилона муддатда, бироқ иш натижаси топширилган кундан бошлаб икки йил мобайнида аниқланган тақдирда, агар қонунда, шарт номада ёки иш муомаласи одатларида бошқа муддатлар белгиланган бўлмаса, буюртмачи иш натижасидаги камчиликлар билан боғлиқ талабларни қўйиши мумкин. Буюртмачи кафолат муддати мобайнида аниқланган иш натижасидаги камчиликлар билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли. Шартномада назарда тутилган кафолат муддати икки йилдан кам бўлиб, буюртмачи иш натижасидаги камчиликларни кафолат муддати тамом бўлгач, бироқ ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган пайтдан эътиборан икки йил давомида аниқлаган ва бу камчиликлар иш натижаси ўзига топширилгунича ёки топ- шириш пайтига қадар юзага келган сабабларга кўра пайдо бўлганлигини исбот қилса, улар учун пудратчи жавобгар бўлади. Шарҳланаётган модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари нормалари Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 649-моддасига хос бўлиб, пудрат шарт номасида кафолат муддатларини ҳисоблаб чиқиш қоидаларини белгилайди (Ўз. Р ФК 649-моддаси ва шарҳига қаранг). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling