Збекистон республикасининг
гарликдан озод қилиш тўғрисидаги шарти, агар бундай нуқсонлар
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
гарликдан озод қилиш тўғрисидаги шарти, агар бундай нуқсонлар
пудратчининг айбли ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли вужудга келганлиги исботланса, пудратчини жавобгарликдан озод қилмайди. Ишни бажариш учун материал берган пудратчи унинг сифати учун сотувчининг сифати лозим даражада бўлмаган товар учун жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар бўйича жавобгар бўлади. ФКнинг 650-моддасида ишнинг сифати лозим даражада бўлмаганлиги учун пудратчининг жавобгарлиги белгиланган. Ушбу норманинг мазмуни- дан келиб чиқадики, агар иш пудратчи томонидан пудрат шарт номасидан четга чиққан ҳолда бажарилиб, иш натижасини ёмонлаштирган бўлса, ёки уни шарт номада назарда тутилган мақсадлар учун ёхуд шарт номада яроқсизлик ҳақида тегишли шартлар бўлмаган тақдирда, одатдаги мақсадлар учун фойдаланишга яроқсиз қилиб қўядиган бошқа камчиликлар билан бажарилган бўлса, буюртмачи, башарти қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, агар бошқаси қонун ёки пудратчи томо- нидан белгиланмаган бўлса, буюртмачи ўз хоҳишига кўра пудратчидан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: биринчидан, камчиликларни оқилона муддатда бепул бартараф этиш; иккинчидан, иш учун белгиланган баҳони мутаносиб равишда камайтириш; учинчидан, шарт номада буюртмачининг камчиликларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, уларни уларни бартараф этишга қилган ўз харажатларини қоплаш. ФК 650-моддаси қоидалари ишнинг сифатини ёмонлаштирадиган ҳолатга олиб борувчи шарт нома шартларидан четга чиққан ҳолда ишни бажаришда тарафларнинг муносабатларини етарлича батафсил тар- 497 тибга солади. Шарҳланаётган модданинг санаб ўтилган буюртмачи- нинг ҳуқуқларидан фойдаланиш зарарларни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи билан тўлдирилади, пудратчи лозим даражада ишни бажармаган тақдирда қоплашга мажбур. Пудрат шарт номасининг муайян камчилик учун пудратчини жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги шарти, агар бундай нуқсонлар пудратчининг айбли ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли вужудга келганлиги исботланса, пудратчини жавобгарликдан озод қилмайди. Бундай ҳолатларда исботлаш мажбурияти буюртмачи зиммасига юклатилади, шунинг учун шарт номага шунга ўхшаш шарт- ларни белгилашга эътибор билан ёндашиш талаб этилади. Бундан келиб чиқиб шуни таъкидлаш жоизки, пудратчи ишдаги ўзи жавобгар бўлган камчиликларни бартараф этиш ўрнига, буюртмачига шарт номани бажаришни кечиктирганлик натижасида етказган зарарни қоплаган ҳолда ишни янгидан бепул бажариб беришга ҳақли. Бундай ҳолда буюртмачи илгари ўзига топширилган иш натижасини, агар ишнинг хусусиятига кўра уни қайтариб бериш мумкин бўлса, пудратчига қайтариб бериши шарт. Агар ишдаги пудрат шарт номаси шартларидан четга чиқишлар ёки бошқа хил камчиликлар жиддий ва бартараф этиб бўлмайдиган даражада бўлса ёхуд аниқланган камчиликлар буюртмачи томонидан белгиланган оқилона муддатда бартараф этилмаган бўлса, буюртмачи шарт номани бажаришдан бош тортишга ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. 382-модданинг 3-қисмига биноан тарафлардан бирининг шарт номани бузиши иккинчи тарафга у шарт нома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шарт номани жиддий бузиш ҳисобланади. Ушбу модданинг 4-қисмида эса пудрат шарт номасининг муайян камчи- лик учун пудратчини жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги шарти, агар бундай нуқсонлар пудратчининг айбли ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли вужудга келганлиги исботланса, пудратчини жавобгарликдан озод қилмаслиги белгиланган. Шунингдек, шарҳланаётган модданинг 5-қисмида ишни бажариш учун материал берган пудратчи унинг сифати учун сотувчининг сифати лозим даражада бўлмаган товар учун жавобгарлиги тўғрисидаги қоидалар бўйича жавобгар бўлишини белгиловчи норма акс этган. 498 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим дара- жада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163- сонли қарорига мувофиқ судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағ- ларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шарт номада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмайди. Шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шарт номада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling