Збекистон республикасининг


етказилган зарар учун, башарти бу зарар ссуда олувчи томонидан


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   505
етказилган зарар учун, башарти бу зарар ссуда олувчи томонидан 
ёки бу ашё ссуда берувчининг розилиги билан қўлига тушиб қолган 
шахс томонидан қасддан ёхуд қўпол эҳтиётсизлик туфайли етказил-
ганини ёинки зарар ссуда олувчининг эгалигидан ссуда берувчининг 
розилигисиз чиқиб кетган ашёдан фойдаланиб етказилганини исбот 
қилмаса, жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик Кодексидаги ссуда берувчининг 
ашёнинг камчиликлари учун контрагент-ссуда олувчи олдида жавобгар-
лигини белгилайдиган 621-моддасидан фарқли равишда шарҳланаётган 
модда ссуда берувчининг учинчи шахсга етказган зарарига нисбатан 
жавобгарлигини (илгари фуқаролик қонунларида учрамаган) кўзда тутади. 
Жавобгарликдан озод қилиниш ҳолати зарарнинг ссуда олувчи ёки ссуда 
берувчининг розилиги билан ашё қўлига тушиб қолган бошқа шахс 
томонидан қилинган ҳуқуқбузарлик (қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик 


454
туфайли) натижасида келтирилганида бўлади. Бу ҳолатни исботлаш 
бурчи ссуда берувчига юкланади.
Ссуда олувчи эгалиги ва фойдаланишида оширилган хавф манбаи 
мавжуд бўлган ҳолат ўзига хос бўлади. У томонидан етказилган зарарни 
қоплаш мажбурияти шу манбага қонуний асосда эгалик қилувчи шахсга 
юкланади. Бундай шахс Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик Кодексининг 
999-моддасига кўра «Теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган 
фаолият туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик» нормасига кўра 
ссуда олувчи бўлиши мумкин.
626-модда. Текин фойдаланиш учун олинган ашёни учинчи 
шахсга топшириш
Ссуда олувчи текин фойдаланиш учун олган ашёни учинчи шахс га 
фойдаланиш учун фақат ссуда берувчининг розилиги билан ва унинг 
олдида масъул бўлиб қолган ҳолда беришга ҳақли.
Шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи ссуда олувчини текин 
фойдаланиш учун олинган ашёни учинчи шахсга бериш ҳуқуқи билан 
таъминлаб, бундай топширишнинг шартларини изоҳлаб ўтади: ссуда 
берувчининг розилиги ва ссуда олувчининг у олдида жавобгарлигининг 
мажбурийлиги; лекин, ссуда берувчининг розилиги қандай кўринишда 
бўлиши кераклиги белгилаб қўйилмаган.
Ссуда берувчининг розилиги ашёдан текин фойдаланиш шарт номаси 
каби ёзма равишда тақдим этилиши керак, деган қоида бу борада ўринли 
бўлган бўлур эди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling