Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
673-модда. Ишга ҳақ тўлаш
Буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шарт номасида бел- гиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шарт номада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шарт номасида ишларга объект буюрт мачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Ушбу 673-модда пудратчининг қурилиш пудрати шарт номасида белги- ланган бажарган иши ҳақ тўлаш бўйича умумий қоидаларни белгилайди. 548 Бундан келиб чиқадики, ишга ҳақ тўлаш қурилиш пудрати шарт номасининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сметада ишнинг баҳоси ёки уни аниқлаш механизми белгиланади. Қоида тариқасида ишга ҳақ тўлаш тар- тиби шарт номада белгиланади, бундай шартлар мавжуд бўлмаган тақдирда баҳо Фуқаролик кодекси нинг 638-моддасига мувофиқ аниқланади. Тараф- лар келишувига биноан иш учун тўлов иш натижаси қабул қилинганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин, лекин бундай ҳолатни қурилиш пудратида кам учратиш мумкин, зеро бундай ишлар пудратчидан мате- риаллар, асбоб-ускуналар сотиб олиш, ишчилар ва ходимларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ бир қатор харажатларни талаб қилади. Модданинг биринчи қисмида иш учун сметада кўрсатилган баҳони тўлаш имкониятини берилиши иш учун ҳақнинг ишни амалга ошириш жараёнида ва уни тугатгандан кейин амалга ошириш мумкинлигини билдиради. Ҳисоб-китоблар конструктив элементлар бўйича, алоҳида ишлар ва хизматлар учун, ишлар босқичлари бўйича ва ишнинг сифати ҳақида олинган камчиликларни бартараф этишни инобатга олиб, иш тугалланганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Буюртмачи томонидан охирги ҳисоб-китоб иш тугаллангач ва аниқланган нуқсонлар бартараф этилгач, пудратчига олдин ўтказилган маблағларни чиқариб ташлаб амалга оширилади. Ушбу норманинг диспозитивлиги шунда кўринадики, иш учун ҳақ тўлаш бўйича қонун ёки шарт номада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-мод- дасига мувофиқ ҳақ тўланади. Ушбу нормадан келиб чиқадики, башарти пудрат шарт номасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюрт мачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюрт мачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмида қурилиш пудрати шарт номасида ишларга объект буюрт мачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 12 декабрдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719-I-сонли Қонуни 13-моддасига биноан инве- стиция фаолияти жараёнида маҳсулот (ишлар, хизматлар) баҳоси, қоида 549 тариқасида, танлов (тендер) савдоси натижаларига кўра, келишилган нархларда белгиланади. Инвестиция фаолияти субъекти бозорда моно- пол ҳолатни эгаллаган ҳолларда нархларни давлатнинг ваколатли органи қонунларга мувофиқ тартибга солади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазир- лар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 135-сонли қарори билан тасдиқланган Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шарт нома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюрт мачи томонидан мукофотлаш Тартиби амал қилмоқда. Суд амалиётида қурилиш пудрати шарт номаси бўйича ҳақни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари билан боғлиқ низолар кўп учраб туради. Аризачи АООТ «Автоматика» Бухоро вилоят хўжалик судига БНПЗ ташкилотидан 12 057 300 сўм (8 130 000 сўм асосий қарздорлик ва тугал- ланган ишнинг муддати ўтгани учун 3 907 140 сўм пеня) мурожаат қилди. Бухоро вилоят хўжалик судининг 1998 йил 15 октябрдаги қарорига биноан аризадаги асосий қарз бўлмиш 7301937 сўм ундириб берилиб, пеня ҳақидаги даъво қисми қаноатлантирилмаган. Томонлар аппеляция тартибида судга мурожаат қилишмаган. АООТ «Автоматика» Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига кассация тартибида шикоят қилиб, хўжалик суди қарорини қисман ўзгартиришни, кечиктирилган тўлов учун бажарилган ишлар учун 3 907 140 сўм пеня ундиришни сўради. Олий хўжалик судининг касса- ция коллегияси 14.01.1999-йилдаги қарори билан 3 778 664 сўм пеняни ундириб берди. Қарордан қониқмаган БНПЗ ариза билан Олий хўжалик судига назорат инстанциясига мурожаат қилиб, Олий хўжалик суди кассация инстан- циясининг қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтиришни сўраган. БНПЗ аризаси бўйича келтирилган протестда кассация коллегияси- нинг қарорини бекор қилишни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 326-моддасига биноан ўзгартиришни сўради. Раёсат протестда келтирилган актларни кўриб чиқиб, протестни қуйидаги асослар асосида қаноатлантиришни лозим топди. Иш материалларидан келиб чиқиб, томонлар ўртасида 1997 йил 30 апрелда 512-сонли шарт нома тузилди, 1-қурилиш монтаж ишлари ва жиҳозлари ишга тайёрлаш бўртасида шарт номада кўрсатилганидек 550 1997 йил июндан 1998 йил феврал ойига қадар 19 141 790 сўмлик иш бажарилди. Жавобгар бажарилган иш учун 1997 йил 8 октябрдан 1998 йил 24 августга қадар 9 000 000 сўм пул тўлайди, асосий қарздорлик эса 8 241 790 сўмни ташкил қилади. Аризачи таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июлдаги 399-сонли қарорининг 13-бандига биноан бажарилган иш учун жавобгар ойма-ой иш ҳақини тўлаб бориши керак эди. Иш ҳақини кечиктиргани туфайли 14.09.1998 йил 14 сентябрдан ҳар ойда 3 фоиз пеня суммаси сифатида 3907140 сўм тўлаши белгиланди. Суд коллегиясининг 1999 йил 14 январ қарорига биноан иш ҳақи кечиктирилгани учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарорига биноан 3 фоизли қайта молиялаштириш ҳисобида ойма-ой 3 778 664 сўм пеня ундириш назарда тутилган. Капитал қурилиш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июлдаги 369-сонли қарори билан тасдиқланган Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисида Низом билан тартибга солинган эди. Ушбу Низомнинг «Шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш ва мулкий жавобгарлик»ка бағишланган 6-боби 7-бандига мувофиқ бажарилган ишлар, иккинчи томонга берилган (сотилган) материаллар учун ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар банк тизимларида белгиланган муддатлардан кечиктирилган ҳолларда айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,04 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган ва ушбу қарор билан тасдиқланган қарор 1998 йил 3 сентябрдаги қарор бекор қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 375-сонли қарори 52-бандида контракт асосида қурилишни ташкил қилиш ҳақидаги Низомнинг 52-бандида пеня ҳар кун учун 0,15 фоиз миқдорида ундириш кўрсатилган. Юқорида келтирилган фактлар асосида аризачининг 1 306 261 сўм пеняни ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилган. Раёсат БНПЗ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 мартдаги 112-сонли ва 1998 йил 21 августдаги 360-сонли қарорларини эътиборга олган ҳолда экиш ва ҳосилни йиғиб-териб олиш учун нефть маҳсулотлари 551 15 фоизлик бўнакларсиз берилганлиги ва пул маблағларини аризачининг ўз мақсадида ишлатилганини, мураккаб молиявий ҳолатини ва ҳисоб- китоб пеняларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 326-моддасига биноан 50 %га қисқартириб 653 130 сўм пеняни унди- риш ҳақида қарор чиқариб, қолган пеня қисмини тўлашни рад этган. (Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1999 йил 13 июлдаги 645/4-сонли қарорига қаранг). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling