Збекистон республикасининг
-модда. Қурилиш учун ер участкаси бериш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
674-модда. Қурилиш учун ер участкаси бериш
Буюртмачи қурилиш учун ер участкасини қурилиш пудрати шарт- номасида кўрсатилган катталикда ва ҳолатда ўз вақтида бериши шарт. Шартномада булар кўрсатилган бўлмаса, ер участкасининг майдони ва ҳолати ишнинг ўз вақтида бошланиши, нормал олиб борилиши ва муддатида тугалланишини таъминлаши шарт. Ушбу моддада қурилиш учун ер участкаси бериш тартиби императив норма сифатида белгиланган. Қурилиш учун ер участкаси бериш маса- ласини қурилиш пудрати шарт номасининг муҳим шартларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Бу ўз навбатида ер участкасисиз ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга ошириб бўлмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Бунда ер участкасини бериш ҳажмлари, муддатлари билан боғлиқ ҳолатлар қурилиш пудрати шарт номасида назарда тутилган бўлиши лозим. Агар бу шарт номада кўрсатилган бўлмаса, ер участкасининг майдони ва ҳолати ишнинг ўз вақтида бошланиши, нормал олиб борилиши ва муддатида тугалланишини таъминлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нинг 67-моддасига мувофиқ фой- даланиш учун бериладиган ер участкасида жойлаштирилиши лозим бўлган иморат ва иншоотлар рўйхати ер участкаси ажратиш учун талабнома бериш чоғидаги бошланғич маълумотларда белгиланади. Фойдаланиш даврида қўшимча иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш шаҳар ёки туман ҳокими ана шу ишлар хусусида қўшимча қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нинг 37-моддасида келтирили- шича, корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилот- 552 лар лойиҳалаш бошлангунга қадар ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашни инобатга олган ҳолда объект қуриладиган жойни, участка- нинг тахминий ўлчами ва уни ажратиш шартларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, шунингдек тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокими ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан олдиндан келишиб олишлари шарт. Бундай тарзда олдиндан келишиб олинмагунга қадар лойиҳа ишларини молиялашга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 сентябрдаги «Қишлоқ жойларда уй-жойларни лойиҳалаштиришни такомиллашти- риш ва қурилишни яхшилаш буюрт масидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1403-сонли Қарорига мувофиқ қишлоқ жойларда асосий қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган ҳамда ҳайдаладиган майдонларнинг бевосита яқинида якка тартибдаги уй-жой қурилиши массивлари учун ер участкалари ажратилиши тақиқланган. Шунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси кабиларга қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини лойиҳалаштиришни такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда: қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантириш бош режасидан келиб чиққан ҳолда, якка тартибдаги турар жойларни қуриш учун ер массивларини танлаб олишнинг аниқ ва очиқ-ойдин тизими яратилиш; қишлоқда якка тар- тибдаги уй-жойларни қуриш яшаш хоналарини оқилона режалаштириш, қуёшнинг ёритишини, шамолнинг йўналишини ҳисобга олиш ва бошқа табиий-иқлим омиллари ҳамда маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусият- ларни назарда тутган ҳолда тасдиқланган янги намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш; объектларни ва муҳандислик- коммунал инфратузилма тармоқларини — автомобиль йўллари, водо- провод, газ, электр тармоқлари, телекоммуникация тизимларини илдам лойиҳалаштириш ва қуриш орқали қишлоқ уй-жой массивларини комплекс барпо этиш; уй-жойларни «батамом тайёр» ҳолда қуришда замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиб, илғор технологиялар ва янги конструктив ечимларни қўллаш асосида турар жойларнинг сифати оширилиши ва қиймати туширилишини таъминлаш ишлари топширил- ган. Таъкидлаш лозимки, бунда қурилиш жойларини аниқлаш ишларига 553 пудрат ташкилотларини жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди, зеро пудратчи буюрт мачи билан биргаликда қурилиш учун ер участкалари бериш ва ушбу участкаларни натура тарзида ажратиб бериш билан боғлиқ ишларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш кабиларни ўз масъулиятла- рига олган бўлар эдилар. Қурилишга тайёргарлик кўриш жараёнидаги шунга ўхшаш ҳамкорлик қурилишнинг ўз вақтида бошланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling