Збекистон республикасининг
-модда. Ишнинг сифати учун пудратчининг жавобгарлиги
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
681-модда. Ишнинг сифати учун пудратчининг жавобгарлиги
Пудратчи қурилиш пудрати шарт номасида, техникавий лойиҳада ва тарафлар учун мажбурий бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблардан чекинишга йўл қўйилганлиги, шунинг- дек қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларига, жумладан корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига эришилмаганлиги учун буюрт мачи олдида жавобгар бўлади. Бино ёки иншоот реконструкция қилинганида (янгиланган, қайта қурилган, реставрация қилинганида ва ҳоказо) бинонинг, иншо- отнинг ёки унинг бир қисмининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги, ишончлилиги пасайгани ёки йўқолгани учун жавобгарлик пудратчи зиммасига юкланади. Пудратчи буюрт мачининг розилигисиз лойиҳа ҳужжатларидан буюрт мачининг жиддий манфаатларига таъсир қилмайдиган тарзда озгина четга чиқиш ҳолларига йўл қўйганлиги учун, башарти бу ҳол қурилишнинг сифатига таъсир этмаганлигини исботлаб бера олса, жавобгар бўлмайди. 566 Шарҳланаётган моддада қурилишдаги сифат кўрсаткичларнинг аҳамиятига оид пудратчини ишнинг сифати учун жавобгарлиги белги- ланган. Бунда иш бажарилаётган пайтда амалда бўлган қабул қилинган лойиҳа, смета, қурилиш нормалари ва қоидаларидан (ҳар бир иш тури учун СНиП) четга чиққан ҳолда ишни бажариш учун жавобгарлик назарда тутилмоқда. Қурилиш пудрат шарт номаси шартларининг бузилиши, умуман ишнинг сифати бузилиши хусусан ҳуқуққа хилоф ҳаракат тури сифатида қаралади. Бундан келиб чиқадики, иш сифати қурилиш пудрат шарт номасининг муҳим аҳамиятга эга бўлган шартларидан биридир. Шунинг учун ушбу моддада ишнинг сифати учун пудратчининг жавобгарлиги масаласига аниқлик киритилган. Биринчидан, пудратчи қурилиш пудрати шарт- номасида, техникавий лойиҳада ва тарафлар учун мажбурий бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблардан чеки- нишга йўл қўйилганлиги учун; иккинчидан, у қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларига, жумладан корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига эришилмаганлиги учун буюрт- мачи олдида жавобгар бўлади. Техник ҳужжатларда кўрсатилган пудратчининг талаблардан четга чиқиши ҳолатларини иккига бўлиш мумкин: жиддий чекиниш ва майда чекиниш. Жиддий чекиниш деганда иш сифатининг пасайишига олиб келувчи техник ҳужжатлардан чекиниш тушунилади. Қонун чиқарувчи ишнинг сифатини баҳолашда айрим баҳо хусусия- тидаги кўрсаткичлардан фойдаланишилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 681-моддасида объектив тусдаги камчиликлар назарда тутилган бўлиб ва зарурий ҳолларда экспертиза органлари томонидан аниқланиши мумкин. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида белгиланишича, бино ёки иншоот реконструкция қилинганида (янгиланган, қайта қурилган, реставрация қилинганида ва ҳоказо) бинонинг, иншоотнинг ёки унинг бир қисмининг мустаҳкамлиги, барқарорлиги, ишончлилиги пасай- гани ёки йўқолгани учун жавобгарлик пудратчи зиммасига юкланади. Шу аснода ушбу моддада пудратчининг жавобгарлиги назарда тутил- майдиган ҳолатлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида пудратчи буюрт мачининг розилигисиз 567 лойиҳа ҳужжатларидан буюрт мачининг жиддий манфаатларига таъсир қилмайдиган тарзда озгина четга чиқиш ҳолларига йўл қўйганлиги учун, башарти бу ҳол қурилишнинг сифатига таъсир этмаганлигини исботлаб бера олса, жавобгар бўлмаслиги белгиланган. Бунда ишнинг сифати лозим даражада бўлмаганлиги учун пудратчи- нинг жавобгарлиги мустаҳкамланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 650-моддасини ҳам назарда тутиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нинг 90-моддасига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштирганликда, қурганликда, лойиҳалаштирганликда, фойдаланишга топширганликда айбдор шахс лар ҳам жавобгар бўладилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс ларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Қонуни 5–7-моддаларида қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини бузиш ва объектларни қуриш ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган тартибини бузиш кабилар учун жавобгар- лик назарда тутилган. Хўжалик судлари амалиётида қурилиш пудрати бўйича ишнинг сифа- тида билан боғлиқ кўпгина низолар учраб туради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ДСҚ Тошкент шаҳар хўжалик судига Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридага ИКСЕЗ га (бундан буён матнда ИКСЕЗ) нисба- тан 70 428 840 сўмлик зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат этган. Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган. Апелляция инстанция судининг қарорига мувофиқ, биринчи инстанция суди қарори ўзгартиришсиз қолдирилган. ИКСЕЗ суд суд ҳужжатларидан қаноатланмасдан, суд қарорларини бекор қилиш ва ИКСЕЗнинг фойдасига янги қарор чиқариш учун биринчи инстанция судига юбориш талаби билан кассация инстанцияси судига шикоят берган. Суд коллегияси, кассация шикояти важларини кўриб чиқиб, иш материалларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгартиришсиз қолдирилган. 568 Иш материалларидан кўринишича, 2004 йил 2 мартда Ўзбекистон Республикаси ДСҚ ва ИКСЕЗ ўртасида 12/2004 п-сонли шарт нома тузилган, унга мувофиқ ИКСЕЗ ДСКнинг топшириғига биноан «Тош- кент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси ДСҚнинг соғломлаштириш комплекс ини қайта таъмирлаш» бўйича буюрт мачи функциясини бажа- ришни ўз зиммасига олган. Шу жумладан, лойиҳа ва капитал қурилиш соҳасидаги амалдаги нор- матив ҳужжатларга мувофиқ равишда асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ўрнатиш-созлаш ишлари билан биргаликда ИКСЕЗ буюрт мачи сифа- тида ишни амалга оширишни ўз зиммасига олган ва параллел равишда қурилишни «Туронмарказқурилиш» АЖга топшириб, унинг фаолиятини қурилиш меъёрлари ва қоидалари асосида техник назорат қилиш функ- циясини ҳам бажарган. Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ ИКСЕЗ ДСҚ олдида объектларнинг норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларидан чекиниб фойдаланишга топширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Шартноманинг 4.4-бандига мувофиқ шарт номадаги мажбуриятларни бажармаганлик оқибатида келиб чиқадиган санкциялардан ташқари, шарт номани бузган тараф тегишли тақдим этилган ҳужжатлар ёки ушбу шарт нома шартларига мувофиқ қилинган харажат, нобуд бўлиши ёки зарар етказилишини ифодаловчи неустойка (жарима, пеня) билан қопланмаган фактик зарар суммасин бошқа тарафга қоплаб бериши лозим. Объектлар фойдаланишга якуний равшда қабул қилингач, объект- нинг асосий бино (А блок) ва асосий кириши эшиги тепасидаги соябон ўртасида вертикал 4–5 см. кенглигидаги ёриқ пайдо бўлган ва бино томи асосий бинодан ажралиб қолган. «Ташгипрогор» ОАЖ экспертизаси хулосасига биноан меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилган ва лойиҳа ҳужжатларидан чекинган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажарилиб буюрт мачига томни тақдим этиш ва уни қайтадан қуриш лозимлиги белгиланган. 2009 йил 19 январдаги К-1122-сонли Тошкент давлат экспертиза бошқармасининг экспертлик хулосасига биноан лойиҳа ҳужжатларига биноан қурилиш нуқсонларини қоплашга кетадиган харажатлар ҚҚС билан биргаликда 70 428 840 сўм баҳоланган. 569 Аризачига жавобгар томонидан шарт нома мажбуриятларини етарли даражада бажармаслик оқибатида зарар етказилган деб топилиб, аризачи жавобгардан 70 428 840 сўмни ундириб бериш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 324-моддасига биноан, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада ўзгача тартиб назарда тутил- ган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин. Ушбу вазиятда даъвогарга етказилган зарар вужудга келган пайтда жавобгарнинг айби мавжудлиги «Ташгипрогар» ОАЖ ва Тошкент давлат экспертиза бошқармасининг экспертлик хулосаларига биноан тасдиқланади. Жавобгарнинг илтимосига биноан суд иш юритишни тўхтатиб, суд экспертизаси тайинланиб уни ўтказиш (жавобгар таклифига биноан) «Сейсмочидамли қурилиш» ИИМга топширилган, шунингдек ушбу экс- пертиза хулосасига биноан 2009 йил 29 апрелдан олдин тақдим этилган экспертиза хулосаси тасдиқланиб, биринчи инстанция суди асосли хуло- сага келиб, билдирилган талабни асосли деб топиб, қаноатлантиришни лозим топган. Бундай ҳолатларда қарор ўзгартиришсиз қолдирилиб, кассация инстан- цияси ҳал қилувчи қарори рад этилган ва суд харажатлари жавобгарга юклатилган (Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2009 йил 5 октябрдаги 10-0917/774-сонли қарори). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling