Збекистон республикасининг
-модда. Қурилиш консервация қилинганда
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
679-модда. Қурилиш консервация қилинганда
буюрт мачининг мажбуриятлари Агар тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра қурилиш пудрати шарт номаси бўйича ишлар тўхтатилган бўлса ва қурилиш объекти консервация қилинган бўлса, буюрт мачи пудратчига консервация қилинган пайтга қадар бажарилган ишлар ҳақининг ҳаммасини тўлаши, шунингдек ишларни тўхтатиш ва қурилишни консервация қилиш зарурияти туфайли қилинган харажатларни тўлаши шарт. Шарҳланаётган моддада қурилиш консервация қилинганида буюрт- мачининг мажбуриятлари белгиланган. Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодекси нинг 679-моддаси нор- маларини қўллаш учун асос бўлиб енгиб бўлмас кучлар, яъни тарафлар шарт номани тузиш чоғида олдиндан кўра олмайдиган ва ўз ҳаракатлари билан олдини ола билмайдиган фавқулотда ҳолатлар келиб чиққанда қурилишни тўхтатиб туриш ёки консервация (лотинча «conservatio», яъни муайян ҳаракатни, жараённи вақтинча тўхтатиб туриш (масалан, қурилишни) қилиш ҳисобланади. Бунда фавқулотда ҳолат билан боғлиқ ҳодисалар қурилиш пудрати ишларини амалга ошириш имкониятининг мавжуд эмаслиги ўртасидаги сабабий боғланиш мавжуд бўлиши лозим. 562 Қурилиш объектини консервация қилиш давлат назорат органлари қарори билан ҳам амалга оширилиши мумкин, масалан, экологик талаб- ларга қурилишнинг мос бўлмаслиги, молиялаштиришнинг мавжуд эмас- лиги. Таъкидлаб ўтиш керакки, агар тарафларга боғлиқ бўлмаган саба- бларга кўра қурилиш пудрати шарт номаси бўйича ишлар тўхтатилган бўлса ва қурилиш объекти консервация қилинган бўлса, буюрт мачи пудрат- чига консервация қилинган пайтга қадар бажарилган ишлар ҳақининг ҳаммасини тўлаши, шунингдек ишларни тўхтатиш ва қурилишни кон- сервация қилиш зарурияти туфайли қилинган харажатларни тўлаши шарт. Енгиб бўлмас кучга ҳавола қилаётган тараф ишни бажаришнинг имкон- сизлиги унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар оқибатида содир бўлганлиги, ушбу ҳолатда бирор ишни қилиш имкони бўлмаганлигини исботлаши шарт. Бундай тўсиқ сифатида табиий офат, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар, умуммажбурий давлат аҳамиятидаги норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин. Қурилиш пудрат шарт номасида консервация ҳолатида шарт номанинг бекор бўлиши билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар назарда тутилади: консер- вация ҳақида ёзма огоҳлантириш, бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш тартиби, тегишли далолатномани тузиш. Қоида тариқасида, кон- сервация қилинган ҳолда қурилиш ишлари бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилиши лозим (680-модда ва унга шарҳга қаранг). Шуни эътиборга олиш керакки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланишни ва уларни қуришни қайтадан бошлаш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш хара- жатларини ҳисобдан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазир- лар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сонли қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугал- ланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ белгиланган. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling