Збекистон республикасининг


-модда. Камчиликларни буюрт мачи


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet308/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   505
683-модда. Камчиликларни буюрт мачи
ҳисобидан бартараф қилиш
Қурилиш пудрати шарт номасида пудратчининг у жавобгар 
бўлмаган камчиликларни буюрт мачининг талаби бўйича ва буюрт-
мачи ҳисобидан бартараф қилиш мажбурияти назарда тутилиши 
мумкин.
Камчиликларни бартараф қилиш иши қурилиш пудрати шарт-
номасининг нарсасига бевосита боғлиқ бўлмаган ёки бу ишни 
пудратчи ўзига алоқаси йўқ сабабларга кўра бажара олмайдиган 


572
ҳолларда пудратчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган 
мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Ишни бажариш жараёнида қандайдир ҳолатларга кўра пудратчи 
жавобгар бўлмаган камчиликлар аниқланиши муносабати билан 
қўшимча ишларни бажариш зарурати бўлиши мумкин. Бу камчиликлар 
табиий офат, учинчи шахс ларнинг ҳаракати, лойиҳа ҳужжатларидаги 
камчиликлар туфайли вужудга келиши мумкин. Бунда пудратчи буюрт-
мачидан бажарилган қўшимча ишлари учун ҳақни талаб этишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисмига биноан тарафлар шарт номада 
қўшимча мажбуриятларни келишиб олишлари мумкин. Одатда бундай 
ҳолат ишлар жараёнида кўлланиладиган техника хавфсизлиги, ёнғинга 
қарши қоидалар, алоҳида ишлар бўйича қурилиш нормалари ўзгариши 
билан боғлиқ ҳолда муайян талабларни бажариш зарурияти бўлганда юзага 
келади. Тарафлар шарт номага шу шартларни киритган ҳолда, ишга ҳақ 
тўлаш тартибини ва уни бажариш муддатини келишиб олишлари мумкин. 
Кўрсатилган модданинг биринчи қисми мазмунан шуни билдирадики, 
қурилиш пудрати шарт номасида пудратчининг у жавобгар бўлмаган 
камчиликларни буюрт мачининг талаби бўйича ва буюрт мачи ҳисобидан 
бартараф қилиш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. Камчиликларни 
бартараф қилиш иши қурилиш пудрати шарт номасининг нарсасига бево-
сита боғлиқ бўлмаган ёки бу ишни пудратчи ўзига алоқаси йўқ сабабларга 
кўра бажара олмайдиган ҳолларда пудратчи ушбу модданинг биринчи 
қисмида кўрсатилган мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling