Збекистон республикасининг


-модда. Буюртмачининг мажбуриятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet313/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   505
688-модда. Буюртмачининг мажбуриятлари
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
буюрт мачи лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича 
қуйидагиларни бажариши:
барча ишлар бажариб бўлинганидан кейин белгиланган нархнинг 
ҳаммасини пудратчига тўлаши ёки ишларнинг айрим босқичлари 
тугалланганидан кейин нархнинг тегишли қисмини тўлаши;
пудратчидан олинган лойиҳа-смета ҳужжатларидан фақат шарт-
номада назарда тутилган мақсадларда фойдаланиши, лойиҳа-смета 
ҳужжатларини пудратчининг розилигисиз учинчи шахс ларга бер-
маслиги ва ундаги маълумотларни ошкор қилмаслиги;
лойиҳа ва қидирув ишларини бажаришда шарт номада назарда 
тутилган ҳажмда ва шартларда пудратчига хизмат кўрсатиши;
тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини тегишли давлат орган-
лари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан кели-
шиб олишда пудратчи билан бирга қатнашиши;


582
пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли лойиҳа ва қидирув 
ишларини бажариш учун бошланғич маълумотлар ўзгариши билан 
боғлиқ қўшимча харажатларни пудратчига тўлаши;
тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ёки бажарилган 
қидирув ишларининг камчиликлари борлиги муносабати билан 
учинчи шахс томонидан буюрт мачига нисбатан қўзғатилган даъво 
юзасидан ишда қатнашишга пудратчини жалб қилиши шарт.
Шарҳланаётган модда башарти шарт номада бошқача ҳолатлар кўзда 
тутилмаган бўлса, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шарт номасига 
мувофиқ, буюрт мачининг мажбуриятларини белгилайди.
Қоида тариқасида иш учун ҳақ тўлаш шарт номада белгиланган тар-
тибда, тарафлар шарт нома тузиш вақтида келишган нарх бўйича амалга 
оширилади. Ишнинг бажарилиш узоқ муддатга чўзилган ёки инфляция 
жараёнлари билан боғлиқ ҳолларда нархнинг ўзгариши, башарти яку-
ний нарх белгиланмаган тақдирда, тарафлар розилигига биноан амалга 
оширилади (Ўз. Р ФК 636-моддаси ва унга шарҳларга қаранг).
Буюртмачининг мажбуриятларига қуйидагилар киради: барча ишлар 
бажариб бўлинганидан кейин белгиланган нархнинг ҳаммасини пудратчига 
тўлаши ёки ишларнинг айрим босқичлари тугалланганидан кейин нархнинг 
тегишли қисмини тўлаши; пудратчидан олинган лойиҳа-смета ҳужжатларидан 
фақат шарт номада назарда тутилган мақсадларда фойдаланиши, лойиҳа-
смета ҳужжатларини пудратчининг розилигисиз учинчи шахс ларга бер-
маслиги ва ундаги маълумотларни ошкор қилмаслиги; лойиҳа ва қидирув 
ишларини бажаришда шарт номада назарда тутилган ҳажмда ва шартларда 
пудратчига хизмат кўрсатиши; тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини 
тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-
лари билан келишиб олишда пудратчи билан бирга қатнашиши; пудратчига 
боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш 
учун бошланғич маълумотлар ўзгариши билан боғлиқ қўшимча харажат-
ларни пудратчига тўлаши; тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ёки 
бажарилган қидирув ишларининг камчиликлари борлиги муносабати билан 
учинчи шахс томонидан буюрт мачига нисбатан қўзғатилган даъво юзасидан 
ишда қатнашишга пудратчини жалб қилиши шарт.
Таъкидлаш лозимки, ФК 688-моддаси шарт нома нархини унинг асо-
сий шартлари сирасига киритади. Буюртмачи барча ишлар бажариб 


583
бўлинганидан ва иш қабул қилингандан кейин белгиланган нархнинг 
ҳаммасини пудратчига тўлаши шарт. Шартномада ишни босқичларга 
бўлиб тўлаш тартиби назарда тутилиши мумкин. Ушбу шарт нома бўйича 
лойиҳа ва қидирув ишларининг бажаришда смета нормалари (нархи)га 
оид аниқ шартларни қўллаш ФК 636-моддасида белгиланган қоидаларга 
риоя этган ҳолда тарафлар келишуви билан амалга оширилади.
Ушбу моддага биноан, буюрт мачи зиммасига иш натижаларидан мах-
фийликка риоя қилган ҳолда қатъий мақсадли фойдаланиш мажбурияти 
юкланган. Таъқиқловчи норманинг моҳияти шундаки, буюрт мачи пудрат-
чининг розилигисиз техник ҳужжатларни учинчи шахс ларга беришга 
ҳамда ундаги махфий тусдаги маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ўз. Р ФК 688-моддасида кўрсатилган буюрт мачининг бошқа мажбу-
риятлари амалга оширилаётган лойиҳалаштиришнинг хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда шарт номада аниқ ифода этилади.
Лойиҳалаш соҳасидаги шарт номавий муносабатлар тарафлар 
ҳамкорлигига асосланади. Шу муносабат билан ушбу моддада буюрт-
мачининг асосий мажбуриятларидан бири белгиланган. Буюртмачи 
лойиҳа ва қидирув ишларини бажаришда пудратчига ёрдам кўрсатади; 
тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини тегишли давлат органлари ва 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб олишда 
пудратчи билан бирга қатнашади.
Буюртмачи томонидан пудратчига лойиҳалаш вазифаси билан бир-
галикда тақдим этилган бошланғич маълумотларнинг ўзгартирилиши 
пудратчида қўшимча, шарт нома нархидан юқори харажатларга сабаб 
бўлиши мумкин. Бунда буюрт мачи пудратчига ушбу харажатларни қоплаб 
бериши лозим. Буюртмачининг мажбуриятлари доираси бу билан чеклан-
майди. Буюртмачининг мажбуриятларига яна тайёрланган лойиҳа-смета 
ҳужжатларининг ёки бажарилган қидирув ишларининг камчиликлари 
борлиги муносабати билан учинчи шахс томонидан буюрт мачига нисбатан 
қўзғатилган даъво юзасидан ишда қатнашишга пудратчини жалб қилиш 
ҳам киради. Ушбу камчилик ва нуқсонлар қурилиш ва ишга тушириш 
босқичларида аниқланиши мумкин бўлиб, пудратчи томонидан ишларни 
бажаришда йўл қўйилган хато натижасида юзага келган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси нинг 14-моддасига 
кўра, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-


584
лари, юридик ва жисмоний шахс лар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида 
буюрт мачилар бўлиши мумкин. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги 
буюрт мачилар: шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя 
этишлари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг белгиланган тартибда экспер-
тизадан ўтказилишини таъминлашлари; лойиҳалаштириш жараёнини 
текшириб боришлари ва қурилиш сифати устидан техникавий назорат 
қилишлари; шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилиши бўйича муал-
лифлик назорати олиб борилишини таъминлашлари; асос бўлувчи ва 
рухсат берувчи ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини ва шаҳарсозлик 
ҳужжатлари тасдиқланишини таъминлашлари шарт. Шаҳарсозлик фаоли-
яти соҳасидаги буюрт мачилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ 
бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling