Збекистон республикасининг
-модда. Тажриба-констукторлик ва технолигик ишлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
700-модда. Тажриба-констукторлик ва технолигик ишлари
шарт номасидаги натижаларга эришиб бўлмаслик оқибатлари Агар тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш жараёнида пудратчининг айбисиз ишни бажаришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки мумкин эмаслиги топилса, пудратчи тоонидан етказилган харажатни буюрт мачи тўлаши шарт. ФК 700-моддаси тажриба-конструкторлик ва технология ишлари шарт номасидаги натижаларга эришиб бўлмаслик оқибатларини бел- гилайди. ТКТИ шарт номаси бўйича ишни бажаришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки мумкин эмаслиги шарт номани бекор қилишга сабаб бўлади. Бунинг учун зарурий шарт бўлиб, пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолатнинг мавжудлиги, яъни ТКТИ шарт номаси бўйича ишни бажариш- нинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки мумкин эмаслигида пудратчининг айбининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Бунда айбининг йўқлигини исботлаш мажбурияти пудратчининг зиммасида бўлади. ТКТИ шарт номаси бўйича пудратчининг айбисиз ишни бажаришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки мумкин эмаслиги аниқланса, буюрт мачи пудратчи томонидан етказилган харажатни тўлаши шарт (ИТИ шарт- номаси бўйича таққосланг, ФК 699-моддаси). ФКнинг 699 ва 700-моддалари ўзаро боғлиқ. Шу боис шарҳланаётган моддаларнинг умумий қоидалари ўхшашдир. Ушбу моддага биноан, таж- риба-констукторлик ва технолигик ишлари шарт номасидаги натижаларга эришиб бўлмаслик оқибатларининг бир жиҳатини ҳисобга олиш лозим. Бу мажбуриятни буюрт мачининг айби билан бажариб бўлмаслигидир. Маса- лан, буюрт мачи томонидан техник ёки бошқа бошланғич ҳужжатларни 609 беришда ёки келишишда муайян ҳолатларнинг ҳисобга олинмаганлиги ёки тушириб қолдирилганлиги ҳолатларида ҳам кутилган натижага эри- шиш мумкин бўлмай қолиши мумкин. Бироқ, ушбу ҳолатларда буюрт- мачи шарҳланаётган модданинг оқибатларидан фойдаланиш учун таж- риба-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш шарт номасидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришнинг мумкин эмаслигида айби йўқлигига ҳавола қилиши кифоя бўлади. Демак, ТКТИ шарт номаси бўйича мажбуриятларни бекор қилиш учун асос ишни бажаришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки мумкин эмаслиги ҳисобланади. Бу ерда ушбу асосларни ҳуқуққа мослигини тан олишнинг умумий талаби — пудратчи айбининг йўқлиги, шарт номавий муносабатлар бекор бўлишига сабаб бўлган вазиятнинг объективлиги ҳисобланади. Уларнинг объективлигини исботлаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлади, бироқ, ишни бажа- ришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор буюрт мачи билан келишилиши лозим. Шу шартлар бажарилса, яъни пудратчи шарт нома бўйича мажбу- риятларни бузмаган бўлса, бу ҳолда пудратчи қарши мажбурият, яъни иш ҳаққини тўлаш мажбурияти билан буюрт мачига талаб қўйиши мум- кин. Шуни қайд этиш керакки, иш ҳақи, қўйилган мақсадни хал қилиб бўлмаслик ҳақидаги маълумот олинганлиги тасдиқлангандан сўнг, шарт- нома баҳоси бўйича шу давргача бўлган, бажарилган ишнинг ўша қисми юзасидан тўланади. Тажриба-констукторлик ва технолигик ишлари шарт номаси бўйича буюрт мачи пудратчининг барча сарф-харажатларини қоплаши шарт. Ушбу мажбуриятнинг қатъийлиги мулкий оқибатлар ва ишни бажариш имконсизлиги таваккалчилиги буюрт мачи зиммасига юклатилганлиги билан изоҳланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling