Збекистон республикасининг
-модда. Буюртмачининг мажбуриятлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
697-модда. Буюртмачининг мажбуриятлари
Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шарт номаси бўйича буюрт мачи: пудратчига техникавий топшириқ бериши ва у билан ишлар дастурини (техника-иқтисодий параметрларни) ёки мавзусини кели- шиб олиши; пудратчига ишларни бажариш учун зарур ахборотни топшириши; бажарилган ишларни қабул қилиб олиши ва уларнинг ҳақини тўлаши шарт. Шарҳланаётган модда ИТТКТИ шарт номаси бўйича буюрт мачининг мажбуриятларини белгилаб беради. Пудратчига зарурий ахборотни етказиб бериш нафақат ахборотни (техник вазифани ва ҳ.к.) бир мар- талик беришни, балки ишни бажаришга таъсир этиши мумкин бўлган янгидан юзага келган ахборотни ҳам узлуксиз бериб туришни қамраб олади. Бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш тарафлар имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. ИТТКТИ шарт номасида бажа- рилган ишни тугагандан кейин ёки ишнинг муайян босқичи якунланиши билан топширилиши назарда тутилиши мумкин. Буюртмачининг асосий мажбуриятларига қуйидагилар киради: биринчидан, пудратчига техникавий топшириқ бериши ва у билан ишлар дастурини (техника-иқтисодий параметрларни) ёки мавзусини келишиб олиш; иккинчидан, пудратчига ишларни бажариш учун зарур ахборотни топшириш; учинчидан, бажарилган ишларни қабул қилиб олиши ва уларнинг ҳақини тўлаш. Қайд этилганлар асосида таъкидлаш лозимки, пудратчига зарур бўлган ахборот (хусусан, патентга оид, тех- ник, норматив ва ҳ.к.) унга буюрт мачи томонидан тарафлар келишган муддат ва иш жадвали бўйича етказилиши керак. Буюртмачи шунингдек, 603 шарт нома тузилгандан кейин унга маълум бўлган ва ишни бажариш шартларига тааллуқли янги маълумотларни ўз вақтида етказиб бериши лозим. Жумладан, ушбу соҳадаги янги техник ютуқлар тўғрисидаги маълумотларни. Буюртмачи бажарилган ишларни (босқичма-босқич ёки тўлиқ тугаши билан) шарт номада келишилган тартибда қабул қилиб олиши шарт. Буюртмачининг иш натижаларини олиш учун кел- маслигининг оқибатлари ФК 644-моддасида белгилаб қўйилган (ушбу модданинг шарҳига қаранг). Бажарувчига зарур ахборотни беришни кечиктирганлик учун ва бажарилган иш учун ҳақни ўз вақтида тўламаганлик учун шарт номада неустойка белгиланиши мумкин. Ишни топшириш ва қабул қилиш далолатнома билан расмийлашти- рилиб, унда тарафларнинг ваколатли вакиллари имзо қўядилар. Буюрт- мачи техник ҳужжатларда камчиликни, техник вазифаларда назарда тутилган техник-иқтисодий норматив ва бошқа кўрсаткичлардан чекинишни аниқлаб, ишни қабул қилишдан бош тортса, ҳужжатда зарур қайта ишланишларнинг рўйхати ва уларни амалга ошириш муддати кўрсатилади. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазкур ҳолатда буюрт мачига бажарувчи томонидан унинг айби билан йўл қўйилган камчиликларни тузатиш тўғрисида даъво қилиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Пудратчи бунда ишни бажаришнинг якуний муддатларини бузган- лиги учун (ФК 337-моддаси ва 635-моддаси тўртинчи қисмига қаранг), шунингдек, камчиликларни тузатиш мажбуриятини бузганда — буюрт- мачига етказилган зарарни шарт номада назарда тутилган ҳажмда қоплаш билан боғлиқ жавобгарликдан озод қилмайди. Қайд этиш лозимки, техник вазифа, дастур ва иш режаси одатда шарт нома тузишдан олдин ёки уни имзолаш билан бир вақтда келишиб олинади. Шартнома ишла- рини бажариш вақтида (оралиқ натижаларни баҳолаш, янги ахборотни кириб келиши ва ҳ.к.) унга тарафлар келишуви билан зарур тузатишлар киритиб борилиши мумкин. Буюртмачи иш учун ҳақ тўлашни шарт номада назарда тутилган нархда ва келишилган тартибда, шу жумладан, ишнинг алоҳида босқичлари якун- ланиши ёки бутун иш тугаши билан амалга ошириши лозим. Иш нархини аниқлаш шартлари юзасидан ФК 636-моддаси қоидалари қўлланилади. 604 Салбий инфляция оқибатларини бартараф этиш мақсадида узоқ муд- датли шарт номаларда иш нархи маълум миқдордаги чет эл валютасига ёки шартли пул бирликлари (қарздорликнинг махсус қоидалари ва ҳ.к.) мутаносиб ҳолда белгиланиши мумкин. Ушбу ҳолатда сўмдаги тўлов тегишли валютанинг ёки шартли пул бирлигининг тўлов амалга оши- рилаётган кундаги расмий курси бўйича амалга оширилади, башарти шарт нома ёки қонунда бошқача курс ёки муддат белгиланмаган бўлса (ФК 245-моддаси ва унга шарҳларга қаранг). ИТТКТИни бажариш бўйича ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муно- сабатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2005 йилдаги ПҚ-10-сонли «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозо- рини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2003 йилдаги 404-сонли «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс- ларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2003 йилдаги 410-сонли «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2009 йилдаги 59-сонли «Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳам татбиқ этилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling