Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet369/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   505
748-модда. Тижорат кредити
Бажарилиши учун пул суммаларини ёки турга хос аломатлари 
билан белгиланадиган бошқа ашёларни иккинчи тарафга мулк 
қилиб топшириш талаб қилинадиган шарт номаларда, агар қонун 
ҳужжатларида бошқа ҳол белгилаб қўйилган бўлмаса, кредит бериш, 
шу жумладан бўнак, олдиндан ҳақ тўлаш, товарларга, ишлар ёки 
хизматларга ҳақ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида 
кредит бериш (тижорат кредити) назарда тутилиши мумкин.
Тегишли мажбурият баён қилинган шарт нома тўғрисидаги 
қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у мазкур 
мажбуриятнинг моҳиятига зид келмаса, тижорат кредитига нисбатан 
тегишли суратда ушбу бобнинг қоидалари қўлланади.
1. Шарҳланаётган моддага кўра, тижорат кредитига товарга, бажарил-
ган иш ва хизматларга пул тўлашнинг муддатини узайтириш ёки чўзиш 


676
ҳамда аванс тарзида берилган пуллар ёки аввалдан пулини бериш каби 
фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари киради.
Агар ушбу мажбуриятларни вужудга келтирган шарт нома ҳақидаги 
қоидаларда бошқача кўрсатилмаган бўлса ва бу каби мажбуриятлар 
моҳиятига зид келмаса, у ҳолда тижорат кредитларига қарз шарт номалари 
ҳақидаги қоидалар қўлланилади.
Тижорат кредитларидан (шу жумладан аванс ва олдиндан тўланган 
суммалар) фойдаланганлик учун тўланадиган фоизлар, пул маблағларидан 
фойдаланганлик учун тўлов ҳисобланади. Тижорат кредитларидан фой-
даланганлик учун тўланадиган фоиз миқдорлари ва тўлаш тартиблари 
қонунда ёки шарт номада кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда судлар ФК 734-мод-
даси қоидаларига амал қилишлари керак бўлади. Тижорат кредитларидан 
фойдаланганлик учун тўланадиган фоизларни қонунда ёки шарт номада 
кўрсатилган вақтдан бошлаб тўлаш керак бўлади. Агар қонунда ёки шарт-
номада вақт кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бу мажбурият товар олинган, 
ишлар бажарилган ёки хизматлар кўрсатилган (тўлов муддати кечикти-
рилганда) вақтдан ёки пул маблағларини (аванс ва олдиндан тўланган 
суммалар) тақдим этиш вақтидан бошлаб кучга киради ва кредит олган 
томон ўз мажбуриятларини бажарган ёки тижорат кредитлари сифатида 
олинган нарсаларни қайтарган вақтда тўхтатилади.
Шарҳланаётган модда тижорат кредитлаш муносабатлари қатнашув-
чиларининг субъектив таркибига ҳеч қандай махсус талаблар қўймайди, 
лекин «тижорат» сўзининг ўзи кўпчилик ҳолларда фақат тижорат таш-
килотлари иштирокидаги муносабатлардагина қўлланилиши мумкин 
деб талқин қилинади. Ваҳоланки, на ушбу модда, на у ёки бу тижорат 
кредити қараладиган ФК моддалари, на шарт номаларнинг алоҳида 
турларини тартибга солувчи қоидалар субъектив таркибга махсус талаб-
лар қўймайди.
2. Кодексда етарлича аниқ кўрсатилган тижорат кредитлари тушун-
часига кирадиган муносабатлар доираси бундай шарт номаларни пул ёки 
товарни қарзга бериш бўйича ҳақ эвазига тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий 
бошқа битимлар доирасига киритиш учун асос бўла олмайди.
Тижорат кредитларини ФК 748-моддасида кўрсатилган маънода банк 
кредитларига қарши қўйишга ҳам ҳеч қандай асос йўқ. Махсус субъект 
таркибли кредит битимларини бошқа, қатнашчилари махсус тартибга 


677
солинмайдиган битимларга ( пул ва товар кўринишидаги қарз, товар 
кредити, тижорат кредити) қарши қўйиш аниқроқ бўлар эди.
ФК 748-моддасининг шарҳланаётган қисми судларга тижорат креди-
тига товарга, бажарилган иш ва хизматларга пул тўлашнинг муддатини 
узайтириш ёки чўзиш ҳамда аванс тарзида берилган пуллар ёки олдиндан 
ҳақ тўлаш каби фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари киришига эътибор 
қаратишни тақазо қилади. Равшанки, аванслаштириш ва олдиндан пул 
ўтказиш ҳақ эвазига бажариладиган мажбуриятлар доирасида амалга 
оширилиши керак.
Тижорат кредитларидан фойдаланиш имкониятларига ФКнинг олди-
сотди шарт номалари қоидаларида кўрсатмалар берилган.
3. ФК 748-моддасига кўра тижорат кредитига, агарда бу каби мажбури-
ятларни юзага келтирган шарт нома қоидаларида бошқача кўрсатилмаган 
бўлса ва унинг моҳиятига зид келмаса, 41-боб «Қарз ва кредит» қоидалари 
қўлланилади. Гўёки бу қоида худди кредит шароитларида юзага келадиган 
хуқуқий тартибга солишни тўлдиради.
Бундай аниқлаштириш тижорат кредити бўйича муносабатларга, 
агарда бу мажбурият шартларидан келиб чиқса, кредит ҳақидаги 
қоидаларни қўллашга халақит бермайди. Шу жумладан, агар томонлар 
олди-сотди шарт номасида аванс тўланмаган шароитда юзага келадиган 
неустойка шартларини келишиб олган бўлсалар, у ҳолда аванс суммасини 
ҳақиқатда амалга ошган битим деб ҳисоблашга асос йўқ. Бундай битим 
консессуал битим бўлади ва кредитор мажбуриятларига нисбатан ФК 
746 ва 745-моддаларида кўрсатилган қоидаларни қўллашга имконият 
туғилади.
Агар шарт номада аввалдан олинган ёки товарлар олингандан сўнг тўлов 
муддати келгунча сақланадиган пул маблағларидан фойдаланиш ҳақида 
тегишли шартлари кўрсатиб берилган пул маблағларидан ҳақ эвазига 
фойдаланиш тўғрисидаги умумий қоидага кўра қонуний ҳисобланади 
(ФКнинг 734-м.) ва ҳақ тўланиши лозим.
Бундан келиб чиққан ҳолда, бошқаларга тегишли капиталдан — 
тижорат кредитидан фойдаланганлик учун тўланадиган фоизлар пул 
маблағларидан фойдаланганлик учун тўловлар деб қаралиши керак деб 
ҳисоблаймиз. Қонунда ёки шарт номада фоиз ставкалари миқдори ва 
тўлаш тартиблари кўрсатилмаган бўлса, ФК 748-моддаси талабларидан 


678
келиб чиққан ҳолда ФК 734-моддасида кўрсатилган қоидалардан фой-
далиниш лозим.
Тижорат кредитларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, 
агарда шарт нома ёки қонунда қайси вақтдан бошлаб тижорат кредитла-
ридан фойдаланганлик учун фоизлар тўланиши кўрсатилмаган бўлса, 
у ҳолда товар олиш, бажарилган иш ва хизматларни қабул қилиб олиш 
вақтидан бошлаб ёки пул маблағларини тақдим этган вақтдан бошлаб 
аниқланади ва кредит олган томон ўз мажбуриятларини бажарганидан 
ёки тижорат кредити сифатида олинган нарса қайтарилгандан сўнг 
тўхтатилади.


679

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling