Збекистон республикасининг
-модда. Кредит шарт номасининг шакли
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
745-модда. Кредит шарт номасининг шакли
Кредит шарт номаси ёзма шаклда тузилиши шарт. 670 Ёзма шаклга риоя қилмаслик кредит шарт номасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шарт нома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. 1. Кредит шарт номаси ҳар доим фақат ёзма равишда тузилади. Кредит шарт номасида битим шакли муҳим элементлардан бири бўлиб, у қонунга кўра шарт номанинг мавжудлиги билан тенг кучлидир. Шунинг учун кредит шарт номасини ёзма равишда тузмаслик оқибатлари умумий ҳолларга қараганда нисбатан оғирроқдир. Кредит шарт номасини тузишда унинг шаклига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмас деб топилишига ва шарт номанинг ўз ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Кредит шарт номаси шаклига, қарз шарт номасига қараганда алоҳида эътибор берилиши унинг банклар фаолияти билан боғлиқ эканлигида тушунилади. Кредит шарт номасини фақатгина банклар ва марказий банк лицензиясини олган кредит ташкилотларигина тузишлари мумкин. Кредит операцияларини амалга ошириш лицензияларини бериш билан бир вақтда, давлат унинг ишончлилигига ва демак бу ташкилотлар билан тузилган битимларни тузишда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларга кафолат беради. Бир вақтнинг ўзида тегишли давлат идораларида кредит ташкилотлари устидан назорат ваколатлари пайдо бўлади. Шунинг учун назорат функцияларининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида шарт- номанинг мажбурий ёзма шакли қабул қилинган. Кредит шарт номаси шаклларига риоя қилиш усуллари қуйидагилардир: банк тақдим қилган шаклларни тўлдириш ёки ҳужжатларни тузиш ва уларнинг банк ходими ва қарздор томонидан имзоланиши ёки ўзаро ҳужжат алмаштириш, ҳамда қарздорнинг ёзма илтимосномасига кўра унга банк томонидан пул бери- лиши. 2. Кредит шарт номасини тузишнинг бу усулига банк томонидан мижоз банк ҳисобрақамига (пул маблағлари йўқлиги ёки етарли эмаслиги шаро- итида) пул ўтказиши ёки мижознинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловни амалга ошириш киради. Бу ҳолда айтиб ўтилган операцияларни амалга ошириш банк ҳисоб шарт номасида аввалдан кўзда тутилган бўлиши керак. 3. Банклар кўпчилик ҳолларда қарздорларга банк ҳисобварақлари орқали нақдсиз пул берадилар. Кредитни бериш имкониятлари ва шарт- ларини томонлар банк ҳисобварағи шарт номасида келишиб олишлари 671 мумкин. Қарздор кредит маблағларига муҳтожлик сезганда, банкка мурожаат қилиши мумкинки, банк махсус кредит шарт номаси тузиб ўтирмасдан, унинг ҳисобварағига пул ўтказиб юборади. Кредит шарт номасига кўра қарз олувчига, қарз шарт номасига ўхшаш тарзда шарт номани пул берилмаганлиги асоси билан бекор қилиш ҳуқуқи берилган. Тузилган кредит шарт номасига кўра кредитор қарз олувчига пул беришга мажбур. Бу мажбурият бажарилмаган ҳолларда, қарз олув- чида кредитни ва унинг фоизларини қайтариш мажбуриятлари юзага келмайди, акс ҳолда бу ҳолат кредиторнинг асоссиз равишда бойишига олиб келган бўлар эди. Шунинг учун қарз олувчи кредит шарт номаси тузилган шароитда, шарт номани пул берилмаганлиги асосига кўра бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling