1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 282.43 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2024
Hajmi282.43 Kb.
#1818516
  1   2   3   4
Bog'liq
547 09.09.2020




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;

2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]

[ТСЗ:

1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банки иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари кредитларини жалб қилган ҳолда, «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик банки (кейинги ўринларда — JBIC) ўртасида 2019 йил 16 декабрда имзоланган меморандумга мувофиқ 2020-2021 йилларда «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини ташкил этиш (Дата-марказ)», «Ўзбектелеком» АКнинг халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш» ва «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) ҳамкорликда амалга ошириш келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун JBIC ва Япониянинг «MUFG Bank, Ltd» банкининг (кейинги ўринларда — MUFG) жами 157,37 млн. АҚШ доллари эквивалентида япон йенасидаги кредитларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» АКга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида JBIC ва MUFG банклари билан кредит битимларини имзолашга рухсат берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарорига хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар умумий қиймати 209,89 млн. АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
JBICнинг 12 йил муддатга, 2 йил 6 ойлик имтиёз даври билан 2,54 фоиз (JPY CIRR 1,17 фоиз, JBIC Premium 1,37 фоиз) йиллик фоиз ставкада 133,76 млн. АҚШ доллари эквивалентида япон йенидаги кредити;
MUFGнинг 3 йил муддатга, 18 ойлик имтиёз даври билан, TORF+3,1 фоиз йиллик фоиз ставкада 23,6 млн. АҚШ доллари эквивалентида япон йенидаги кредити;
«Ўзбектелеком» АКнинг 52,53 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» АК JBIC ва MUFG кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул бўлган ижро органи ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
JBIC ва MUFG кредитларини қайтариш, шу жумладан мажбурият комиссияси, фоизлар ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
4. Қуйидагилар:
«Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш (Дата-марказ)» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага;
«Ўзбектелеком» АКнинг халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага;
«Ўзбектелеком» АКнинг телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 3-иловага;
«Ўзбектелеком» АКнинг инвестиция лойиҳалари бўйича Япония халқаро ҳамкорлик банки кредитини қайтариш прогноз графиги 4-иловага;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектелеком» АКнинг инвестиция лойиҳалари бўйича Япониянинг «MUFG» банки кредитини қайтариш прогноз графиги 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирига инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинаётган кредитлар бўйича «Ўзбектелеком» АКнинг хорижий банклар олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини белгиланган тартибда бериш ваколати тақдим этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Тошкент, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига мувофиқ Рақамли технологиялар вазирлигига «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш (дата-марказ)» учун Тошкент, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларидан ҳар бири 3 гектардан кам бўлмаган, ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласинлар.
Рақамли технологиялар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги белгиланган тартибда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини ҳамда ерга бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Бунда:
ер майдонлари Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан «Ўзбектелеком» АКга Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш учун 30 йил муддатга ижарага берилади;
ушбу мақсадлар учун ажратиладиган ер участкалари бўйича ижара тўлови ер солиғига тенг миқдорда амалга оширилади.
52. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Тошкент, Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва узлуксиз фаолият юритиши учун «Ўзбектелеком» АКнинг мурожаатига асосан зарурий қувватга эга бўлган биринчи тоифали электр энергияси таъминоти билан таъминласин ва унинг узлуксизлигини таъминлаб борсин.
(51 ва 52-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 18-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 09/23/18/0035-сон)
6. Адлия вазирлиги кредит битимлари шартларида назарда тутилган шакл бўйича Ҳукуматнинг хорижий банкларга бериладиган кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 сентябрь,
547-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 547-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ташкил этиш (дата-марказ)» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари


Download 282.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling