Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet362/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   505
740-модда. Вексель
Тарафларнинг келишувига мувофиқ қарз олувчи вексель бер-
ган бўлиб, бу вексель уни берувчининг (оддий вексель) ёки век-
селда кўрсатилган бошқа тўловчининг (ўтказма вексель) векселда 
назарда тутилган муддат келгач, қарзга олинган пул суммаларини 
тўлаш ҳақидаги ҳеч қандай шарт билан боғланмаган мажбуриятини 
тасдиқласа, тарафларнинг вексель бўйича муносабатлари қонун 
ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Тижорат кредитлари оддий ёки тўловларни кечиктиришда кўп ишлати-
ладиган ўтказма векселлар кўринишида бўлиши мумкин. ФК 740-моддаси 
маъносидан келиб чиқиб, вексель берилган вақтда қарз ҳақидаги ФК 
қоидаларини бу муносабатларда «Ўтказма ва оддий векселлар ҳақида»ги 
Низомга зид бўлмаса қўллашга йўл қўйилади, деб тушуниш мумкин.
Вексель бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби ва шартлари «Ўтказма 
ва оддий вексель ҳақидаги Низом»да белгилаб қўйилган.
741-модда. Облигация
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қарз шарт номаси 
облигациялар чиқариш ва сотиш йўли билан тузилиши мумкин.
Облигация қимматли қоғоз бўлиб, уни сақловчининг облига-
цияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда 
облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквива-
лентини олиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Облигация уни сақловчига 
облигациянинг номинал қийматидан облигацияда қайд этилган 
миқдорда фоизлар олиш ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни 
ҳам беради.
Қарз шарт номаси облигациялар чиқариш ва сотиш йўли билан ҳам 
тузилиши мумкин.


666
Облигация унинг эгаси (қарз берувчи) ва облигация эмитенти (қарз 
олувчи) орасида шарт нома мавжудлигини тасдиқлайди. Облигация эгаси — 
қарз берувчи эмитентдан облигациянинг номинал миқдори (ёки бошқа 
мулк эквиваленти) ва келишилган фоизни олиш ҳуқуқига эга.
Облигация қимматли қоғоз ҳисобланади. Облигацияларни чиқариш 
ва муомалада бўлиши 2008 йил 13 февралда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунидаги 
қоидаларга ва қимматли қоғозларни чиқариш ва уларни муомалага кири-
тиш тўғрисидаги бошқа нормаларга мос бўлиши керак.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling