738-модда. Қарз олувчининг мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш
Қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш
юзасидан қарз шарт номасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавоб-
гар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмон-
лашса, агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин
қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз олувчи қарз шарт номасида кўрсатилган қарзни қайтариш
мажбуриятларни бажармаган бўлса (масалан, қарз олувчи кўрсатган шахс
шарт нома кафиллигидан бош тортса ёки кафолатни тақдим этмаган бўлса),
у ҳолда қарз берувчи қарз суммасини муддатидан аввал қайтариб олишга
ҳамда, агарда шарт номада бошқача кўрсатилмаган бўлса, келишилган
фоизларни ундиришга ҳақли.
Бундай оқибатлар қарзни таъминлаш имконияти йўқотилганда (масалан,
кафил банкрот бўлса) ёки қарз берувчига алоқадор бўлмаган ҳолатлар
натижасида (масалан, гаровга қўйилган қадрсизланганда, одатда бундай
ҳоллар гаров сифатида қимматбаҳо қоғозлар қўйилганда кўпроқ юз
беради) қарзни қайтариш имконияти қисман ёмонлашганда ҳам келиб
чиқиши мумкин.
739-модда. Аниқ мақсадли қарз
Агар қарз шарт номаси қарз олувчининг маблағлардан аниқ
мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган
бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши
шарт.
Қарз олувчи қарз шарт номасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар
шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва
Do'stlaringiz bilan baham: |