Збекистон республикасининг


-модда. Қарз олувчи томонидан қарз шарт номасини


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   505
736-модда. Қарз олувчи томонидан қарз шарт номасини
бузиш оқибатлари
Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шарт номасида бошқача тар-
тиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида 
қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи 
қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи 
назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у 
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу 
Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда 
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шарт номасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш 
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини 
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи 
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга 
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шарт номасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини 
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу маж-
бурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз сумма-
сини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни 
талаб қилишга ҳақли.
Қарз берувчи қарз суммасини ўз вақтида қайтармаса, у ҳолда, ФК 
736-моддасига мувофиқ ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган тартиб 
ва миқдорда қарздор шу сумманинг қайтарилиши керак бўлган кундан, 
қайтарилган кунгача ҳисобланадиган фоизларни, Кодекснинг 734-мод-
даси биринчи қисмида кўзда тутилган фоизлардан қатъи назар тўлайди.
1. Агар қарз ёки кредит шарт номасида муддати ўтганлик учун қарз 
фоизларини ўсиши кўзда тутилган бўлса, у ҳолда ФКнинг 327-моддасига 
биноан, қарздан фойдаланганлик учун фоиз тўлов ставка миқдори шарт-
номада кўрсатилганидан ўзгаради.


659
Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган фоизлар фуқаролик-
ҳуқуқий жавобгарлик чоралари бўлиб хизмат қилади. Қарз суммасини 
қайтариш муддати ўтказиб юборилганлик учун тўланадиган фоизлар, 
шу сумма бўйича ҳисобланиб, бунга қарз тўланадиган кундаги фоизлар 
ҳисобга олинмайди, агарда иккала томон учун мажбурий қоидаларда фоиз 
ҳисоблашнинг бошқача тартиби тўғрисида аниқ қилиб айтилмаган бўлса.
Агарда қонунда ва шарт номада бошқача айтилмаган бўлса, қарзнинг 
асосий суммаси қайтариш муддати келган бўлса-ю у ўз вақтида қайтарил-
маган бўлса, у ҳолда қарздан фойдаланганлик учун ўз вақтида тўланмаган 
фоизлар суммаси ФК 736-моддасига биноан ҳисобланади. 
Қарзни қайтариш муддати ўтказиб юборилган ҳолатда оширилган 
фоизларни ва бу неустойкаларни ҳисоблаш шартлари шарт номада назарда 
тутилган бўлса, у ҳолда кредитор пул мажбуриятларини бажармаган-
лик натижасида кўрилган зарарларнинг фактини ва миқдорини аниқлаб 
ўтирмасдан жавобгарлик чоралардан бирини қўллашни талаб қилишга 
ҳақли.
2. ФК да (734-модда) умумий қоида сифатида пул қарзи қайтарилиши 
керак деб қаралади. Агар қонунда ва шарт номада бошқача айтилмаган 
бўлса, ҳақдор қарздордан қарз суммасига фоизлар олишга ҳақли.
Қарздан фойдаланганлик учун устама пул, одатга кўра, шаклланган 
қарз суммасидан фоизлар тарзида аниқланади.
Текин деганда товарларни қарзга бериш тушунилади, бу шундай 
шарт номаки, унга кўра қарз берувчига пул эмас, балки турларга хос 
ашёлар берилади.
Агар фоизлар миқдори шарт номада аниқ кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда 
бу миқдор қарзни тўлиқ ёки қисман қайтариш кунидаги қарз берувчи 
яшаб турган жойдаги фоизлар, агарда қарз берувчи юридик шахс бўлса у 
жойлашган жойдаги банк ставкалари (қайта молиялаштириш ставкалари) 
билан белгиланади. Агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, фоизлар қарзни 
қайтириш кунигача ойма-ой тўлаб борилади.
3. Фоиз табиатидан келиб чиққан ҳолда, судларга уларни ундиришда, 
шу жумладан пул мажбуриятларини сўндириш навбатлилигини аниқлашда, 
фоизлар тўлашни тўхтатиш масалаларини ҳал қилишда, шартларнинг 
бузилиш ҳолларида жавобгарлик масалалари ва ҳ.к.ларда асосий қарзга 
тегишли қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.


660
ФК фоиз ставкаси миқдорини чегараламайди, лекин бундай чегаралар 
маълум бир ҳолларда қонунлар билан ўрнатилиши мумкин. Фоизлар 
ўзгармас ёки ўзгарувчан ставкалар билан ҳисобланиши мумкин. Шу 
жумладан, ставка томонларга муайян маълумотлар, масалан, Марказий 
банкнинг катталаштирилган (кичиклаштирилган) маълум пунктларга 
оширилган қайта молиялаш ставкаси асосида белгиланиши мумкин.
4. Бир қатор ҳолларда қарз суммасига ҳисобланадиган фоизлар-
нинг асосий суммага қўшилиб бориши қонун йўли билан ўрнатилиши 
мумкин.
Қарз шарт номаси мажбуриятларини бажариш муддати ўтказиб юбо-
рилганда қарз берувчи қарздордан қуйидагиларни олишга ҳақли:
а) қарз суммасини;
б) шарт номада келишилган миқдордаги фоиз суммасини ёки бундай 
келишув бўлмаган тақдирда ФК 734-моддасида кўрсатилган миқдордаги 
фоиз суммасини;
в) ФК 327-моддасида кўзда тутилган миқдордаги фоизлар сумма 
қайтарилиши керак бўлган кундан, уни қарз берувчига қайтариш куни-
гача, агарда қонунда ёки шарт номада бошқача кўрсатилмаган бўлса.
Муддати ўтиб кетган қарзлар учун шарт номадага кўрсатилган фоиз-
ларнинг оширилган миқдорини белгилаш билан томонлар ФК 327-м. да 
айтиб ўтилган, муддати ўтганлик учун фоиз миқдорларини ўзгартириш 
ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Капиталдан қонуний фойдаланишдаги 
фоиз ставкаси миқдорга нисбатан ошган миқдор айнан қонунни бузган-
лик, яъни муддатни ўтказиб юборганлик учун тўланадиган жарима бўлиб 
хизмат қилади. ФК 736-моддасида келтирилган жавобгарликни қўллаш 
шарти ФК 327-моддасида кўрсатилган жавобгарликни қўллаш шартига 
ўхшаш. Жумладан, Олий Хўжалик суди Раёсати томонидан кўриб чиқилган 
ишларнинг бирида қарзни ўз вақтида қайтармаганлик учун оширилган 
фоизлар қарздорнинг мажбурияти деб топилган ва ФК 326-моддасига 
кўра камайтирилиши мумкин эмас деган хулосага келинган.
Қарз шарт номаси ёки махсус қоидалар билан қарзни қайтаришни кечик-
тирганлик учун неустойка (пеня) шаклида жавобгарлик ўрнатилиши мумкин.
Шартномада қарздорга бирор бир мулкий таъсир ўтказиш кўзда тутил-
маган бўлса (оширилган фоизлар, неустойкалар кўринишида), у ҳолда 
ФК 736-моддасига кўра қарздор сумма қайтарилиши керак бўлган кундан, 


661
уни қарз берувчига қайтариш кунигача, ФК 327-моддасида кўрсатилган 
миқдорда, ФК 734-моддасида кўрсатилган фоизларни тўлашдан қатъи назар 
(кредит учун тўловлар), фоизлар тўлайди (яъни қайта молиялаш ставкалари 
миқдорида). Бу ерда гап қарздан фойдаланганлик учун қайтариш кунидаги 
ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳақида эмас, балки, фақат қайта 
молиялаш ставкалари бўйича фоизлар ҳисоблаш ҳақида кетмоқда.
Қоидага кўра, шунга ўхшаш тартиб, одатда қарз шарт номасига кири-
тиладиган, муддати ўтказиб юборганлик учун фоизлар маълум бир пункт-
ларга оширилган ҳолда тўланиши кераклиги кўрсатилган шартлардан 
келиб чиқади.
5. Томонлар оширилган фоизларни ҳисоблашнинг бошқача тартибини 
белгилашлари мумкин, жумладан, маълум бир кундан бошлаб (одатда, 
фоизлар тўланадиган кундан бошлаб) қарз суммасига ҳам, қарздан фой-
даланганлик учун фоизлар суммасига ҳам қўлланилади деб келишишлари 
мумкин (ФК 734-модда). Агарда шарт номада қарз суммасини оширилган 
фоизларни ҳисоблашда капиталдан фойдаланганлик учун капиталлашти-
риш ( асосий қарзга даврий равишда қўшиб бориш) шарти кўрсатилган 
бўлса, у ҳолда бошқача кўрсатилмаган бўлса, қарзни қайтариш кунида 
ҳисобланган миқдорда олинади.
ФК 736-моддаси қоидаларининг диспозитив хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда, айтиш мумкинки, жавобгарлик чоралари сифатида фоизлар 
ҳисоблашни қўллаш ва қарз воситаларидан фойдаланганлик учун ўз 
вақтида тўланмаган фоизлар миқдори суммасини кўрсатиш мумкин. Шу 
билан бирга, бундай ҳуқуқдан фойдаланишда, кредитор оқилоналик ва 
инсофлилик қоидаларига амал қилиши керак.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling