Збекистон республикасининг
-модда. Қарз шарт номаси бўйича фоизлар
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шарт номаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шарт
734-модда. Қарз шарт номаси бўйича фоизлар
Агар қонунда ёки қарз шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шарт номада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шарт номаси бўйича қарз олувчига турга хос аломат- лари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шарт номада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шарт номаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шарт- номада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шарт номада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. 1. Қарз шарт номаси умумий қоидага кўра ҳақ эвазига тузиладиган шарт нома ҳисобланади, фоиз миқдори эса (агар фақат қонун ёки шарт- номада фоиз тўланмаслик ҳусусияти ўрнатилмаган бўлса), ФКнинг 734-моддасига биноан шарт нома билан белгиланади. Ушбу шарт номада фоиз миқдори тўғрисида тўғридан-тўғри кўрсатмалар бўлмаса, бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз тўлаш (ФК 327-моддаси) бўйича қоидаларга биноан амалга оширилади. Тарафлар- нинг келишувига биноан фоизлар пул ёки натура шаклида тўланиши мумкин, бу қарзнинг предмети (унинг хусусияти) га боғлиқ бўлмайди. Агарда ашёларни қарзга олиш қонунда тўғридан-тўғри бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, фоизсиз ҳисобланади. Қарз шарт номаси бўйича фоизлар тарафлар томонидан келишил- ган ҳар қандай ҳолатда тўланиши мумкин, махсус кўрсатма бўлмаган 655 тақдирда эса ҳар ойда, аммо шарт номада қарз суммасини қайтариш муддатигача эмас, балки унинг ҳақиқий қайтарилиши кунигача, тўланиб борилиши лозим. Ушбу қоидани қарздор томонидан тўланган тўлов суммасининг етарли бўлмаганлиги қоидасига мувофиқ, умумий қоидага биноан асосий сумма охирги навбатда қопланади. Демак, қарз фоизлари ҳам қарз суммасининг тўлиқ қопланганига қадар тўлаб борилади. 2. Шу билан бирга қонунда айрим хорижий мамлакатлар қонунчилигига маълум бўлган фоизлар устига устама фоизлар қўйиш мавжуд эмас. ФКнинг 327-моддасида пул мажбуриятини, шунингдек қарз мажбуриятини бажар- маганлик учун «кредит учун тўлов» эмас, шарт номани бузганлик учун чора ҳисобланган шарт номада белгиланган фоиздан (ортиқ) ташқари қўшиб ёзилиши мумкин. Аммо бундай фоизлар қарз суммаси қайтарилиши лозим бўлган кундан бошлаб, унинг қарз берувчига ҳақиқий қайтарилган кунига қадар қўйиб борилади (ФКнинг 736-моддаси). 3. Қарз олувчи томонидан қарз берувчига шарт нома бўйича ваъда қилинган қарзни қўшимча таъминлашни (масалан, гаров предмети, банк кафолати ёки бошқа шахснинг кафиллиги) қарз берувчига тақдим қилмаган бўлса, ёки бундай таъминлаш йўқолганда (масалан, гаров предмети нобуд бўлганда), ёки унинг шарти қарз берувчининг айби билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ёмонлашганда (масалан, кафил-тижорат ташкилоти ўзининг устав капиталини эълон қилмайди) бундай оқибатлар юз беради. Чунки қарзни тўлашни таъминлаш усулларини қарз олувчи тақдим қилган ва унинг ўзи унинг реаллигини таъминлаши лозим. Акс ҳолда қарз берувчи қарзни ФКнинг 327-моддасига биноан ушбу сумма фоизларига фоизларни қўйган ҳолда муддатдан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling