Збекистон республикасининг


-модда. Учинчи шахснинг экспедитор


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet353/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   505
730-модда. Учинчи шахснинг экспедитор
мажбуриятини бажариши
Агар транспорт экспедицияси шарт номасидан экспедиторнинг 
ўз мажбуриятларини шахсан бажариши шартлиги келиб чиқмаса, 
экспедитор ўз мажбуриятларини бажаришга бошқа шахсларни жалб 
қилишга ҳақли.
Мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш экс-
педиторни транспорт экспедицияси шарт номасининг бажарилиши 
учун мижоз олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди.
1. Ушбу шарҳланаётган модда транспорт экспедицияси шарт номаси 
(ёки шарт номанинг қисми) учинчи шахс томонидан бажарилиши мумкин-
лигининг умумий қоидаларини (ФК 241-м.) аниқлаштиради. Экспедитор 
агар шарт номада ўз мажбуриятларини шахсан бажариши шартлиги келиб 
чиқмаса, шарт номани бажаришга учинчи шахсларни жалб қилишга ҳақли.


648
2. Экспедиторнинг мажбуриятларини бажаришга учинчи шахсни жалб 
қилишлик экспедиторни мижоз олдида жавобгарлигидан озод қилмайди, 
чунки транспорт экспедицияси шарт номасининг бажарилиши учун мижоз 
олдида экспедитор жавобгар бўлиб қолади.
731-модда. Экспедиция шарт номасидан бош тортиш
Мижоз ёки экспедитор ўн кун олдин бошқа тарафни огоҳлантириб, 
транспорт экспедицияси шарт номасини бажаришдан бош тортишга 
ҳақли.
Транспорт экспедицияси шарт номасини бажаришдан бир томон-
лама бош тортилганида, бу ҳақда маълум қилган тараф шарт-
номанинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи 
тарафга тўлайди.
1. Шарҳланаётган модда таранспорт экспедицияси шарт номасидан, 
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги 
(ФК 237-модда) ҳақидаги умумий қоидадан истисно тариқасида, бир 
томонлама бош тортиш имкониятини кўзда тутади. Бунинг устига бош 
тортиш шарт нома тарафи томонидан сабабини эълон қилмасдан амалга 
оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг 1-қисми мижоз ёки экспедитор ўн кун олдин бошқа 
тарафни огоҳлантириб, транспорт экспедицияси шарт номасини бажа-
ришдан бош тортишга ҳақлилигини белгилайди.
Шартномадан бир томонлама бош тортилса, шарт нома бекор қилинган 
ҳисобланади.
2. Шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортган тараф, шарт-
номанинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи тарафга 
тўлайди.


649

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling