644
бажариш ёки бажаришни ташкил этиш билан боғлиқ фаолият транспорт экс-
педицияси шарт номасининг предмети ҳисобланади. Қайд этилган шарт номага
асосан экспедитор мижоз юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки
бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади. Транспорт экпедициясининг
мазмуни юк жўнатувчини (юк олувчини) унинг ихтисослигига хос бўлмаган
юк ташишни ташкил этиш ва таъминлаш мажбуриятларидан озод этишдан
иборат. Экспедиторнинг мижози юк жўнатувчи ёки юк олувчи бўлиши мумкин.
Транспорт экспедицияси мазмунига кўра ташиш билан боғлиқ бўлса-да, ҳақ
эвазига хизмат кўрсатишнинг бир тури ҳисобланади.
Мазкур шарт нома ҳақ эвазига амалга оширилади.
2. Транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича хизматларни асосий,
яъни юкларни ташишни ташкил этиш билан бевосита боғлиқ бўлган ва
қўшимча хизматларга бўлиш мумкин.
Ушбу модданинг 2-қисмида экспедиторнинг экспедитор ёки мижоз
танлаган транспортда ва йўналишда юк ташишни ташкил этиш маж-
бурияти, мижоз ёки ўзининг номидан юк ташиш шарт номасини тузиш,
юкнинг жўнатилишини ва олинишини таъминлаш мажбурияти каби
баъзи асосий хизматлар санаб ўтилган. Шартномада экспедиторнинг
ташиш билан боғлиқ бошқа мажбуриятлари ҳам кўзда тутилиши мумкин.
3. Экспедитор транспорт экспедицияси шарт номаси бўйича экспорт
ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни олиш, божхона расмият-
чиликларини бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни
ортиш ва тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар
ва бошқа ҳаражатларни тўлаш, юкни сақлаш каби қўшимча хизматларни
кўрсатиш мумкин. Шунингдек юкни етказиб бериш билан боғлиқ бошқа
хизматларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Транспорт экспедицияси шарт номасини бажариш шартлари тарафлар-
нинг келишуви билан белгиланади. Транспорт-экспедицияси фаолияти
тўғрисидаги қонунчилик билан бошқача шартлар ҳам ўрнатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: